"Наполи" етакчиларидан бири АПЛ клубига ўтмоқда
"Наполи" ярим ҳимоячиси Аллан фаолиятини "Эвертон"да давом эттиради.
Football Italia нашри тарқатган хабарга қараганда, “ирисчилар” 29 ёшли футболчи учун неаполликларга 25 млн евро ва яна 3 млн евро бонус беришмоқчи. Тез орада Аллан тиббий кўрикдан ўтиш учун Англияга етиб келади.
Аллан ўтган мавсум “Наполи” сафида 33 та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 2 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар