"Наполи" ҳужумчиси Дрис Мертенс "А" Сериянинг 12-туридан ўрин олган "Интер"га қарши ўйинда жароҳат олди. Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Женарро Гаттузо маълум қилди. 

"Мертенс тўпиғини шикастлаб олди. У тўлақонли тиббий кўрикдан ўтади, шундан сўнг биз жароҳатнинг тафсилотлари ҳақида маълумотга эга бўламиз", -деди Гаттузо.

Эслатиб ўтамиз, Мертенс "Интер"га қарши ўйиннинг 16-дақиқасида жароҳат олиб, мураббийдан ўзини алмаштиришни сўраган эди. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)