"Наполи" етакчиси коронавирусга чалинди
"Наполи" клуби ярим ҳимоячиси Фабиан Руиснинг COVID-19 га қарши топширган тест жавоби мусбат чиқди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
25 ёшли испаниялик футболчи яқинда эмланганига қарамай, коронавирус инфекциясига чалинган. У айни дамда ўз уйида карантинга олинган. Унда ҳозирча ҳеч қандай касаллик аломатлари йўқ.
Фабиан Руис жорий мавсум "Наполи" сафида 18 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйди.
Фикрлар