"Наполи" футболчиси Гвардиолага ёқади, аммо "Сити" ушбу трансферга қўл урмайди. Чунки...

Италиянинг "Наполи" клуби испаниялик ярим ҳимоячи Фабиан Руиснинг трансфери учун нарх белгилаб қўйди. ОАВ хабарларига кўра, футболчига "Атлетико" ва ПСЖ қизиқиш билдирмоқда.

Шунингдек, хорижий нашрларда “Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола испаниялик футболчининг иқтидорига мухлис бўлса-да, “шаҳарликлар” Руис учун курашга қўшилмасликлари ҳақида хабар тарқалди. Бунга 2018 йилдаги Жоржиньонинг трансфери ҳақидаги воқеа сабаб бўлган.

Гап шундаки, 2018 йилда "Манчестер Сити" италиялик ярим ҳимоячини сотиб олишни режалаштирган эди, аммо "Наполи" футболчини “Сити”га эмас "Челси"га сотишни маъқул кўрди. Шу вақтдан бошлаб ушбу клублар ўртасидаги муносабатларга совуқчилик тушган.

25 ёшли Руис ўтган мавсум Италия чемпионатида жами 33 ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3 та гол ҳамда битта голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!