"Наполи" голеадори "Барселона"га қарши ўйнамаслиги мумкин

"Наполи" ҳужумчиси Виктор Осимхен Европа Лигаси 1/16 финал босқичидан ўрин олган "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин. Бу ҳақда "Football Itali" нашри ёзмоқда. 

Манбанинг хабарига кўра, Осимхен жамоа билан бирга Барселонага учган, бироқ машғулотларда қатнашмаган. Викторнинг тиззасида муаммолар бор. Унинг "Барса"га қарши ўйинда иштирок этиши сўроқ остида қолмоқда. 

Маълумот учун, "Барселона" - "Наполи" ўйини 17 февраль куни Тошкент вақти билан 22:45да старт олади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!