"Наполи" ҳужумчиси учун харидорлар яна биттага кўпайди
Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳам “Наполи” форварди Аркадиуш Милик учун курашга қўшилди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатмоқда.
Унга кўра, 26 ёшли польшалик футболчи учун “Милан” ва “Шальке” клублари ҳам кураш олиб боришмоқда. Неаполликлар эса унинг трансферини 25 млн еврога баҳолашяпти.
Айтиш керакки, Милик ва “Наполи” ўртасидаги келишув 2021 йилга қадар имзоланган. Уларнинг шартномани узайтириш борасидаги музокаралари эса боши берк кўчага кириб қолган. Шу боис футболчининг ёзда жамоадан кетиши ҳақиқатга анча яқин.
“Наполи” Миликни 2016 йил “Аякс”дан 32 млн евро эвазига сотиб олган эди.
Фикрлар