"Наполи" мағлубиятсиз юришини давом эттиради

Италия чемпионати 6-туридан ўрин олган "Наполи" -"Кальяри" баҳси якунига етди ва унда неаполликлар 2:0 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Учрашувнинг 11-дақиқасида Осимхен ҳисобни очган бўлса, 57-дақиқада Инсинье пенальтини аниқ амалга ошириб, орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. 

Айни дамда Спалетти шогирдлари 18 очко тўплашга улгурди ва улар А Серия турнир жадвалида карвонбошилик қилмоқда. Шунингдек, 2 очкоси бор "Кальяри" 19-ўриндан жой олган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!