"Наполи" ўртоқлик учрашувида рақибини 12:0 ҳисобида енгди

“Наполи” клуби ҳам Европанинг аксарият жамоалари қатори янги 2021/22 йилги футбол мавсумига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Кеча неаполликлар Италиянинг қуйи дивизион вакили ҳисобланган “Анауния” клубига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди. Эътиборлиси, “Наполи” футболчилари шу куни рақиб дарвозасини жавобсиз 12 марта ишғол қилишди. Якуний ҳисоб – 12:0.

“Наполи” А Сериянинг янги мавсум илк учрашувини 22 август куни ўз майдонида дебютант “Венеция” клубига қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!