Италия А Серияси 4-туридан ўрин олган "Наполи" - "Аталанта" учрашуви ўз якунига етди. Унда неаполликлар 4:1 ҳисобидаги ғалабага эришди. 

Эътиборлиси, бергамоликлар А Серия жорий мавсумида очко йўқотмаган икки жамоанинг бири бўлиб турганди. Агар бугун "Милан" "Интер"ни енга оладиган бўлса, якка пешқадамга айланиб олади.

Наполи

  • Ирвинг Лосано 23', 27'
  • Маттео Политано 30'
  • Виктор Осимхен 43'

А Серия 4-тур

17/10/2020, 19:00

4
:
1
Тугади

Аталанта

  • Сам Ламмерс 69'

Стадион: San Paolo 0 томошабин

Бош ҳакам: Marco Di Bello

45'
90'

  • 90'

    Баҳс якунига етди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 87'

    "Наполи" тўп назоратини амалга оширмоқда.

  • 83'

    Петанья ва Демме майдонга тушурилди. Руиз ва Осимхен захирадан ўрин олади.

  • 81'

    Айнан Госенс ўрнига Муриел майдонга тушди.

  • 80'

    Госенснинг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 78'

    Неаполликлар тўпни орқа чизиқда ушлаб туришибди.

  • 75'

    Лоботка Мертенс ўрнига майдонга тушди.

  • 69'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ламмерс ҳисобни қисқартирмоқда. Энди ўйинга оз-моз интрига қайтса керак.

  • 66'

    Жамоалар темпни тушириб юборишди.

  • 63'

    Иличич ўрнига Малиновски майдонга тушди.

  • 62'

    Спортьеллодан ваниҳоят сейв кўрдик. "Наполи" футболчисининг кучли ва аниқ зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 60'

    Политано ўрнига Гулам майдонга ташланди.

  • 57'

    Политано тиббий ёрдам олди.

  • 55'

    Алехандро Гомес ўрнига Ламмерс майдонга тушди.

  • 54'

    Гомеснинг жарима майдони ичига узатган тўпини Оспина ушлаб олди.

  • 52'

    Йирик ҳисобда олдинда бораётган неаполликлар анча хотиржам ва шошмасдан ўйин ўтказмоқда.

  • 48'

    "Аталанта" тайм аввалида ҳужумга ташланмоқда. Вазиятни ўнглаш учун ҳаракат қилмоқда.

  • 46'

    Иккинчи тайм старт олди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Осимхен яна жарима майдони ташқарисидан Спортьелло постини ишғол қилди. Дарвозабон биринчи таймда жуда кўп хатоларга йўл қўйди.

  • 41'

    "Аталанта" футболчисининг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси Оспинага катта қийинчилик туғдирмади.

  • 38'

    Толои сариқ карточка олди.

  • 34'

    "Наполи" ҳамон ҳужумда ҳаракат қилмоқда. "Аталанта" ўзига келиб олиши зарур.

  • 30'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Политано жарима майдони ташқарисидан аниқ ва кучли зарба йўллади.

  • 27'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Лосано дублни расмийлаштирди. Пастки бурчак усталик билан ишғол этилди.

  • 26'

    Лосанонинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 23'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ирвинг Лосано ҳисобни очмоқда. Футболчи узатмага яхши реакция намойиш эта олди.

  • 21'

    Хюсайнинг узатмасини ҳимоячилар қайтариб юборди.

  • 18'

    "Наполи"нинг бурчак зарбаси наф келтирмади.

  • 14'

    "Аталанта" тўп назоратини амалга оширмоқда.

  • 11'

    Осимхеннинг зарбасини Спортьелло қайтарди.

  • 10'

    Ҳаммаси жойида. Мертенс ўйинни давом эттиради.

  • 8'

    Мертенсга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 5'

    Лосанонинг зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. Яхши зарба.

  • 4'

    Гомеснинг қанотдан йўллаган зарбаси Оспинанинг қўлларига келиб тушди.

  • 2'

    Мертенснинг жарима майдонига узатган тўпи ноаниқ кетди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол ихлосмандлари. Италия А Сериясида 4-тур учрашувлари бошланмоқда. "Наполи" - "Аталанта" учрашувини матнли тарзда Абдулвосид Валихонов эътиборингизга ҳавола этади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)