Ads

"Порту" клуби ҳужумчиси Мусса Марега фаолиятини "Наполи"да давом эттириши мумкин.

Football Italia нашри тарқатган хабарга қараганда 28 ёшли малилик футболчининг агенти неаполликларга мижозининг хизматларини таклиф қилган. Айтиш керакки, ушбу трансфер А Серия грандига тахминан 30 млн еврога тушиши айтилмоқда.

Маълумот учун, Марега “Порту” сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида 101та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 45та гол ҳамда 19та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Мали терма жамоаси сафида эса 24та ўйинда иштирок этиб, 3та гол уришга муваффақ бўлган.

Минбар

Барча блоглар