“Наполи” президенти футболчисини “Ман Сити”га сотишдан бош тортди
Ads

 

“Наполи” клуби президенти Аурелио Де Лаурентис “Манчестер Сити” клубидан Жоржиньо бўйича тушган таклифини рад этди. “Шаҳарликлар” бразилиялик футболчининг трансфери учун 45 миллион евро ва бонус сифатида яна 5 миллион евро таклиф қилганди.

Corriere dello Sport нашрининг маълум қилишича, “Наполи” президенти 26 ёшли футболчини 60 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр. Ундан кам бўлган таклифлар кўриб чиқилмаслиги айтилмоқда.

Якунига етган мавсумда Жоржиньо “Наполи” сафида жами 33 учрашув ўтказиб, 2 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.