Ads

“Наполи” клуби президенти Аурелио Де Лаурентис португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдунинг “Ювентус”даги роли ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Криштиану кучли. У келиши билан мураббийнинг ўрнини эгаллади.

Роналду – ҳақиқий мотиватор. У кийиниш хонасининг етакчиси. Терма жамоа ўйинларида кўрдимки, у захира ўриндиғида мураббийдан кўра кўпроқ кўрсатма беради.

Мен у билан шартнома имзолай олмасдим. Чунки, ота-онам менга имкониятимга қараб яшашни ўргатишган”, - дейди Де Лаурентис.