"Наполи" сафарда ишончли ҳисобда ғалабага эришди
"Наполи" Италия А Сериясининг 17-турида "Сампдория" мехмони бўлди. Ўйиннинг 19-дақисида Виктор Осимхен ҳисобни очди. Учрашув даваомида Спаллетти шогирдлари бир қатор имкониятларга эга бўлди. 82-дақиқада рефери мезбонлар дарвозаси томон пеналтьи белгилади. Элмас 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантириб, орадаги фарқни иккитага етказди.
Шу тариқа, "Наполи" турнир жадвалида 1-ўринга мустахкам ўрнашиб олди. "Сампдория" эса 18-пағонани банд қилиб турибди.
Фикрлар