"Наполи" Сапатани яна ортга қайтармоқчи

“Аталанта” клуби форварди Дуван Сапата мавсумлар оралиғида “Наполи”га кўчиб ўтиши мумкин.

Sky Sport Italia тарқатган хабарга қараганда неаполликлар 28 ёшли колумбиялик футболчининг трансфери масаласида унинг агенти билан келишувга эришишган. Энди фақатгина клуб розилиги олинса бас.

Эслатиб ўтамиз, “Наполи” Сапата учун бегона жамоа эмас. У 2013-2015 йилларда ушбу клуб шарафини ҳимоя қилган.

Маълумот учун, Дуван Сапата ортда қолган мавсумда А Серияда 37та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 23та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!