"Наполи" "Спартак" футболчисига қизиқмоқда. У ким бўлиши мумкин?

"Наполи" клуби Калиду Кулибалининг ўрнига номзод қидирмоқда. Футболчи тез орада жамоани тарк этиши кутилмоқда. Бу ҳақда Италия нашрлари хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, неаполликлар Москванинг "Спартак" клуби ҳимоячиси Георгий Жикияга қизиқиш билдирмоқда. Жикия Кулибалининг ўрнига асосий номзод сифатида кўрилмоқда.

"Наполи" шунингдек, "Арсенал" вакили Сократис Папастатопулос ва "Лилль" футболчиси Габриэлни ҳам кузатмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!