УЕФА Европа лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги 6-турида “Наполи” ўз майдонида “Реал Сосьедад”ни қабул қилди.

Неаполдаги беллашувда кучлар тенг келди – 1:1. Дастлаб, Петр Зелинский (35') мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, ўйин якунланишига саноқли сониялар қолганда Виллиан Жозе (90') гол урди ва “Сосьедад”ни муқаррар мағлубиятдан қутқариб қолди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)