“Наполи” устози “Рома”дан учралган мағлубиятдан кейин нималар деди?

 

“Наполи” жамоаси бош мураббийи Маурисио Сарри “Рома”га қарши (2:4) кечган аламли мағлубиятдан кейин ўз фикрини билдирди.

“Рома”га ўз хатоларимиз туфайли мағлуб бўлдик. Чемпионлик пойгасида “Ювентус”ни қийин аҳволга солиш имкони бор эди бизда, аммо туринликлар доимо чемпионлик учун фаворит саналади. Нима бўлса ҳам, охиригача курашамиз”, – деди Сарри.

Маълумот учун, “Наполи” А Серия 27-туридан кейин 69 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Захирада битта ўйини мавжуд “Ювентус” 68 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!