“Наполи” ва “Интер” Иско учун курашга қўшилди

“Наполи” ва “Интер” клублари Мадриднинг “Реал” жамоаси ярим ҳимоячиси Искони ўз сафига қўшиб олишни истамоқда, дея хабар бермоқда Corriere della Sera нашри.

Манбада ёзилишича, итальян клублари футболчини ёзги трансферлар мавсумида таркибга қўшиб олишмоқчи. “Наполи” устози Карло Анчелотти у билан “Реал”да бирга ишлаган. “Интер” эса Искони ҳужумчи Мауро Икардини алмаштириши мумкин.

26 ёшли Иско “Реал”га 2013 йил ёзда “Малага”дан ўтган. Ўшанда трансфер нархи 30 млн еврони ташкил қилган. Унинг клуб билан тузган амалдаги келишуви 2022 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!