"Наполи" йирик ҳисобда ғалаба қозонди
А Серия 10-туридан ўрин олган "Наполи" - "Болонья" учрашуви якунланди. Мазкур баҳсда майдон эгалари 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди.
Дастлаб, 18-дақиқада Фабиан Руис гол урди. Сўнгра Инсинье икки бор пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни йирик 3:0 кўринишига келтириб қўйди.
Ушбу ғалабадан сўнг неаполликлар ҳисобидаги очколар сонини 28 тага етказиб олиб, А Серия турнир жадвалида пешқадамга айланиб олди. 12 очкоси бор "Болонья" айни дамда 12-ўринни банд этиб турибди.
Фикрлар