"Наполи" "Ювентус" харидор бўлаётган футболчи билан келишиб олди

"Рома" ярим ҳимоячиси Женгиз Ундер фаолиятини "Наполи"да давом эттириши мумкин.

Неаполликлар туркиялик футболчи билан шахсий шартнома бандлари бўйича келишиб улгурган. Агар ушбу трансфер амалга ошадиган бўлса Ундер янги клубида йилига 3 миллион евро маош олади.

Энди "Наполи" трансфер суммаси 30 миллион еврога баҳоланаётган хавбекнинг товон пули бўйича Рим клуби билан келишиб олишлари керак бўлади.

Олдинроқ, Ундер хизматларига "Ювентус" қизиқиш билдираётгани хабар қилинган эди.

Жорий мавсумда 22 ёшли футболчи "бўрилар" сафида 21 та учрашувда учта гол киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!