“Наполи”да катта жанжал! Ечим қандай бўлади?

“Наполи”да клуб раҳбарияти ва жамоанинг кейинги йиллардаги энг зўр тўпурари Виктор Осимхен ўртасидаги можаро келиб чиқди.

Мутасаддилар нигериялик ҳужумчини А Серия қайдномасидан чиқариб, унинг рақамини янги форвард Ромелу Лукакуга бериб юборди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар тарқатди.

Манбанинг таъкидлашича, клуб ва футболчи ўртасидаги муносабатлар буткул бузилган.

“Наполи” Виктор Осимхен трансферидан пул ишлаб олишга ҳаракат қилганди. Ёзги трансферлар ойнаси ёпилиши арафасида 25 ёшли ўйинчи “Челси”нинг катта таклифини рад этди ва Англияга кўчиб ўтишдан бош тортди.

Агар клуб Осимхенни ўйнатмаса, машҳур чарм тўп устасида Араб мамлакатлари таклифини қабул қилиш варианти бор.

Трансфер суммаси 100 миллион еврога баҳоланаётган Осимхен Неаполь шаҳри жамоасида шу пайтгача 133 та учрашувда майдонга тушиб, 76 та гол ва 18 та ассист муаллифи бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!