"Наполи"га "Арсенал" ҳимоячиси керак

"Наполи" раҳбарияти жамоага "Арсенал" клуби марказий ҳимоячиси Сократис Папастатопулосни олиб келмоқчи.

Италиялик журналист Николо Скиранинг хабар беришича, А Серия гранди 32 ёшли грециялик футболчи билан музокараларни бошлаб юборган. Унинг ҳозирги трансфер нархи эса 8 млн еврога баҳоланмоқда.

Папастатопулос "Арсенал" сафида 2018 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган икки мавсум давомида жами 69 та ўйинда майдонга тушди ва 6 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!