“Наполи”ни чемпион қилган Осимхен бош мураббий билан уришиб қолди
Италиянинг амалдаги чемпиони “Наполи”да ҳам можаро келиб чиқди. Бу ҳақда Италия матбуоти хабар тарқатмоқда.
Маълумотларга қараганда, воқеа неаполликларнинг “Болонья” қарши ўтказилган учрашувида содир бўлган. Ҳисоб очилмаган ўйинда нигериялик ҳужумчи 73-дақиқада пенальтидан гол ура олмади.
Бош мураббий Руди Гарсия 86-дақиқада Осимхенни захирага олиб, Жованни ССимеонени майдонга туширди. Бу ўзгартириш Викторга ёқмади ва у Гарсия билан даҳанаки жангга киришиб кетди.
Il Mattino нашрининг ёзишича, Виктор Осимхеннинг қилиғи клуб раҳбариятига ёқмаган. Мутасаддилари ўзини тажовузкор тутган ҳужумчини жарима тортиши кутиляпти.
Жамоа сардори Жованни Ди Лоренцо Виктор Осимхен билан гаплашиб, уни тартибга чақирган. Бироқ бу суҳбат ҳам кутилган натижани бермади.
Фикрлар