"Насаф" - "Олой": Захирадан майдонга тушган Алиқулов ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди (матнли трансляция)

ОФК Кубоги гуруҳ босқичининг 1-турида "Насаф" "Олой" (Қирғизистон)га қарши баҳс олиб боради. Ушбу саҳифа орқали ўйинни онлайн матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин. Учрашувнинг хавфли вазиятларини ўтказиб юбормаслик учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади. 

ЯНГИЛАШ


90. Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

90+. Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

89. Томонлар у қадар катта куч сарфламасдан ўйинни якунлаб қўймоқчи. 

86. Ўйин охири шунчаки расмиятчилик учун ўтаётгандек. 

83. "Олой" ҳужумда. Номинал меҳмонлар "Насаф" жарима майдони атрофида тўпни назорат қилишга уруниб кўрмоқда. 

80. "Насаф" ҳамон ҳужумда фаол. Рақибларда ҳужумга ўтиш учун умуман иштиёқ қолмади. 

78. Зоиров ва Саъдуллаев Норчаев ва Кмилов ўрнида ҳаракат қилади. 

75. ГООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Алиқулов Насруллаевнинг қанотдан узатган тўпини боши билан дарвозага жойлаб қўйди. Шерзоднинг ҳаракатларига тасанно!

73. Суҳроб Нуриллоев рақибидан чиройли тарзда ўтиб кетди. Аммо унинг узатмаси ҳимоячилар томонидан қайтариб юборилди. 

70. Ўзгаришлар. Алиқулов Саитов ўрнига майдонга тушди. Йўлдошев эса Бозоров ўрнида ҳаракат қилади

68. "Олой" сардори яна тиббий ёрдамга муҳтож. 

66. "Олой" ўйинни бироз жарима майдони атрофидан узоқлаштиришга эришди. 

64. ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Станоевичнинг ажойиб ҳаракатларидан сўнг, Норчаев бўш дарвоза қаршисида қолди. Ҳусайн ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. 

63. Эшмуродовнинг зарбаси дарвозабон томонидан ушлаб олинди. 

60. "Насаф" тўхтамоқчи эмас. Қирғизистонликлар ҳужумга чиқиб кета олмаяпти. 

58. ГООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Шоҳмалик Комилов Бозоровнинг ажойиб узатмасини голга айлантирди. 

56. Станоевич бурчак зарбасидан наф чиқара олмади. 

54. Ҳамон қаршиликлар ҳужум уюштирмоқда. 

52. ГООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Суҳроб Нуриллоев ҳисобни очмоқда. Насруллаевдан голли узатма. 

52. Комилов яна бир ноаниқ зарба берди. Ичкарига киришга ҳаракат қилиб кўрган маъқул эмасмикан?!

49. Станоевичнинг яна бир зарбаси ноаниқ кетди. 

46. Иккинчи тайм бошланди. 

45. Танаффус. 

45+. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

44. Саитовнинг ўнг қанотдаги фаоллиги марказда Станоевичнинг зарбаси билан якунланди. Бироз кучсиз. 

42. "Насаф" футболчисининг яна бир зарбаси ноаниқ кетди. Ушбу зарба майдон марказидан берилди. Кўрсатма шундай бўлган кўринади. 

41. "Олой" футболчиси тиббий ёрдам олмоқда. 

40. Бозоров жарима майдонига чап тарафдан ёриб кирди, аммо сўнгги узатмани дарвозабон қайтариб қолди. 

38. ВАААУУУ! Станоевичнинг жаримадан тепган тўпи яна дарвоза тўсинига тегди. 

37. Яхши жарима зарбасини амалга оширамиз. Тўп рақиб томонидан қўл билан ўйналди. 

35. Комиловнинг яна бир кучли зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. 

33. Комилов узоқ масофадан ноаниқ зарба берди. Бугун у шу каби зарбаларни кўплаб бермоқда. 

31. СЕЙВ! Неъматов Ягрнинг зарбасини қайтаришга муваффақ бўлди. Рақиб ҳужумчиси бирга-бир вазиятга чиқариб қўйилди. 

29. Меҳмонлар қарши ҳужумда фаоллашиб қолди. 

27. Станоевичнинг бош билан берган зарбаси кучсиз чиқди. 

26. Комиловнинг зарбаси ноаниқ кўриниш олди. 

23. Бозоровнинг узатмаси ноаниқ кетди ва ҳужум узилиб қолди. 

20. Футболчиларимиз сўнгги пасни беришда адашмоқда. Унгача бўлган жараён ажойиб тарзда ўтказилмоқда. 

17. Қирғизистон клуби тўпни олиб қўя олмпаяпти. 

14. "Насаф"нинг ҳужумлари хавфли кўриниш олди. Саитовнинг зарбаси ноаниқ. 

12. Рақиб дарвозабони яна бир хавфли зарбамизни қайтаришга эришди. 

10. Мозговой қулай вазиятда тўпни қабул қилиб олди. Зарба йўлига ҳимоячи ғов бўлди. 

7. Бурчак зарбасидан сўнг, "Насаф" футболчисининг зарбасини дарвозабон чизиқдан қайтариб қолди. Гол бўлгандек ҳам кўринди. ВАР йўқ: ўйинни давом эттирамиз. 

5. "Олой" қарши ҳужумларга таянган ҳолда ўйнамоқда. 

3. Илк дақиқаларни "аждарлар" ҳужумда фаол тарзда ўтказмоқда. 

1. Ўйин бошланди. 

16:55. Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. "Насаф" ОФК Кубогидаги юришини бошламоқда. Қаршиликларнинг "Олой"га қарши баҳсини ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингз мумкин. Уни Абдулвосид Валихонов эътиборингизга ҳавола этади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!