"Насаф" - "Пахтакор": меҳмонлар ҳисобда олдинга чиқиб олди - камбэк! (матнли трансляция)
Ассалому алакум, қадрли футбол ихлосмандлари! Суперлига 1-тури доирасидаги марказий баҳс - "Насаф" - "Пахтакор" учрашувининг 2-бўлимига хуш келибсиз! Ўйинни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боринг. Ҳозирча ҳисоб 1:0.
Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб бормоқда.
- 90+5'
Учрашув якунланди! "Пахтакор" ажойиб камбэк эвазига ғалабани илиб кетди! Матнли трансляцияда сиз билан Абдулла Маннонов бирга бўлди. Эътиборингиз учун раҳмат!
- 90+3'
Бозоровнинг зарбасини Қувватов қайтарди! Ажойиб сейв!
- 90+'
Учрашув асосий вақтига 5 дақиқа вақт қўшиб берилди! Ўйин борган сари қизимоқда!
- 87'
"Насаф" тинмай ҳужумларга ўтмоқда! Бутун стадион гол сўрамоқда!
- 84'
ГОООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Иброҳимҳалил Йўлдошеееееевввв!!!! Суперкамбэк! "Пахтакор" ҳисобда олдинга олиб чиқди! Ажойиб комбинация ва супергоооооллл!!! 2-3!
- 83'
Футболчилар бироз шошишди. Ҳимоячилар тўпни эгаллаб олди ва қарши ҳужумга ўтиб кетишди.
- 81'
Бозоров яна фаол! У ҳужумларни бошлаб бермоқда.
- 80'
ГООООООООООООООООЛЛЛ!!! Кримец! Ҳисоб тенглашди! Нақадар ажойиб ўйин! Майдон ларзага келмоқда!
- 78'
"Пахтакор"нинг ҳужумлари тобора хавфлилашиб бормоқда!
- 77'
Бурчак тўпидан сўнг рақиб қарши ҳужумга ўтиб кетди.
- 75'
Норчаев жарима майдончаси ичига ёриб кирди ва шеригига тўпни узатди, Йўлдошев эса тўп йўлини тўсаман деб, уни дарвозага йўналтириб юборди! Тўп устунга тегиб қайтди... Омад кулиб боқди!
- 74'
Ҳақли сариқ карточка! Шоҳмалик Комилов қўполлиги учун огоҳлантирилди! Маҳаллий мухлислар учун бу ёқмади!
- 72'
Норчаевнинг омади келмаяпти! Унинг зарбасига аниқлик етишмади.
- 72'
"Насаф" бурчакдан тўпни ўйинга киритади.
- 71'
ГООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Сардор Рашидов ҳисобни қисқартирди! Ўнг бурчак аниқ нишонга олинди, Неъматов бу сафар тўп йўналишини топа олмади! 2-1!
- 70'
Пенальти! Акмал Мозговой ўйин қоидасини бузди! Ҳисоб қисқариши мумкин!
- 68'
"Пахтакор"да паслар ўта ноаниқ. Бу ҳолат ўта кутилмаган.
- 67'
Бозоровни тўхтатиб бўлмаяпти! "Насаф" яна қарши ҳужумда.
- 66'
"Пахтакор"да ўзгариш: Драган Черан ўрнига Шароф Мухитдинов ўйинга қўшилди!
- 63'
"Насаф"да бурчак тўпи. Хавфли вазияааат!!!
- 62'
Марказий стадион ёнмоқда!!! Стадион мухлиларга лиқ тўлган!
- 61'
ГООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Шокир Йўлдошев! Жарима майдончаси ичидаги палапартиш вазиятдан унумли фойдаланди ва тўпни дарвозага михлаб қўйди! 2-0!
- 59'
Бурчак тўпидан сўнг "Насаф" дарҳол қарши ҳужумга ўтиб кетди.
- 59'
Хожиакбар Эркиновнинг узатмасини Ҳимоячи қийинчилик билан ташқарига чиқариб юборди.
- 58'
Хавфли вазият! Норчаев жарима майдончаси ичига ёриб кирди ва зарба берди! Дарвозабондан сейв!
- 57'
Манноновга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Шифокорлар унга тиббий ёрдам кўрсатишмоқда.
- 56'
Хавфли вазият! Дарвозабон яна улгурди! Неъматов - браво!
- 55'
Мезбонлар аъзоси Йўлдошев Ҳожимат Эркиновга нисбатан ўйин қоидасини бузди.
- 54'
Тўп олдида Сардор Рашидов. Абдувоҳид Неъматов бу сафар ҳам ишончни оқлади.
- 53'
Собирхўжаев ва Дердийок тандемда ажойиб ўйнади, хавфли ҳужум бўлди. Якунда бурчак тўпи.
- 53'
Абдувоҳид Неъматов вазиятни тўғри баҳолади ва тўпга ҳаммадан биринчи чиқиб келиб, уни эгаллаб олди.
- 52'
Бурчакдан тўп пойтахтликлар томонидан ўйинга киритилади.
- 51'
Дердийокнинг ўта қулай пасини Черан бой берди. Бурчак тўпи.
- 50'
Сардор Собирхўжаев негадир шерикларини тушунмади. Ҳеч ким йўқ бўлган позицияга тўп узатилди. Ғалати...
- 48'
Егор Кримец рақиб ҳужумини қоидани бузиш эвазига тухтатиб қолганлиги боис сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 47'
"Насаф" жарима майдончаси ичига тўпни узатди, Анзур Исмоилов вазиятни бартараф этди.
- 46'
"Пахтакор" бўлимни ўзгариш билан бошлади: Турғунбоев ўрнига Эркинов ўйинни давом эттиради.
- 46'
Иккинчи бўлим бошланди!
- 45'
Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.
- 45+1'
Абдувоҳид Неъматов тўпни эгаллаб олиши билан бош ҳакам таймни якунловчи ҳуштакни чалди. Танаффус.
- 45+'
Учрашувга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 45'
Рашидов бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди. Жарима майдончаси ичидаги палапартиш вазият қаршиликларнинг фойдасига ишлади.
- 44'
Чераннинг зарбасидан сўнг тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди. Бурчак зарбаси.
- 43'
Бозоровнинг зарбасини дарвозабон осонилик билан ушлаб олди.
- 43'
"Насаф" аъзолари ўнг қанотдан хавфли ҳужум уюштирмоқда. Позицион ҳужум узатмалар серияси орқали давом эттирилади.
- 41'
Мухлислар босими "шерлар"га таъсир қилмоқда. Оддий вазиятда хатога йўл қўйилди.
- 40'
"Пахтакор"нинг ҳужумлари ўхшамаяпти. Футболчилар бир-бирига ноаниқ узатмалар амалга оширмоқда. Рашидов ва шериги бир-бирини тушунмай қолди.
- 37'
Ҳакамга эътироз билдиргани учун Драган Черан карточка билан огоҳлантирилди.
- 35'
ГОООООООООООООООООООЛЛЛ!!! "Насаф" ҳисобни очмоқда! Шоҳмалик Комилов керакли жойда ва керакли пайтда пайдо бўлди ҳамда ҳисобни очди! 1-0!
- 33'
"Насаф"нинг ҳужуми Бозоровнинг ноаниқ зарбаси туфайли тугалланди. "Пахтакор" тўпни ўйинга киритиб беради.
- 30'
Бурчакдан тўп ўйинга киритиб берилади.
- 28'
Криметс ва "Насаф" футболчиси тўпга бирданига ташланишди, оқибатда шикастланиш юзага келди.
- 26'
Драган Черан ҳисобни очиши мумкин эди, бироқ ҳимоячи бунга йўл қўймади! Хавфли вазият эди.
- 25'
"Насаф" вакиллари кетма-кет хавфли ҳужумлар уюштиришда давом этмоқда.
- 24'
Барчаси жойида. Ўйин давом этмоқда.
- 23'
"Пахтакор" жарима майдончаси ичида хавфли вазият юзага келди, баҳсли вазият. Тўп қўлга теккан бўлиши мумкин. ВАР бор!
- 22'
Аброр Исмоилов қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 21'
Аброр Исмоилов Мозговойнинг оёғига даҳшатли тарзда ташланди! Футболчига ёрдам зарур.
- 17'
"Насаф" бир неча дақиқадан бери позицион ҳужум уюштирмоқда. "Пахтакор" аъзолари эса тўп учун курашмоқда.
- 15'
Рашидовнинг жарима майдончаси ичига узатмасига ҳеч ким эга чиқа олмади.
- 13'
Бурчакдан келган тўпни Бозоров боши билан дарвозага йўналтирди, дарвозаюон ўз ўрнида!
- 12'
Чап қанотдан Бозоров ёриб кирди ва узатма амалга оширди, ҳимоячилар тўпни бурчакка чиқариб юборди.
- 11'
Сардор Рашидов ўта катта тезлик билан қарши ҳужумга ўтиб кетди, бироқ ҳимоячининг фаоллиги туфайли "Насаф"нинг қарши ҳужуми бошланди!
- 10'
Анзур Исмоилов Бозоровга нисбатан ўйин қоидасини бузди. Жарима зарбаси.
- 8'
Уххх! Сардор Рашидов жарима зарбасини ижро этди, тўп устунга тегиб қайтди! Абдувоҳид Неъматов уни қайтара олмасди!
- 7'
"Пахтакор"нинг хавфли ҳужуми Турғунбоевга ишлатилган фол туфайли тўхтаб қолди. Хавфли жарима зарбаси.
- 5'
Турғунбоевга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Жарима зарбаси.
- 3'
Ўйин "Пахтакор"нинг устунлиги билан бошланди. Ҳужмлар хавфли, узатмалар ўта аниқ.
- 1'
Учрашув бошланди!
Фикрлар