"Насаф" - "Сурхон": Матнли трансляция

Ассалому алайкум, мухтарам футбол ихлосмандлари! Суперлига 6-туридан ўрин олган "Насаф" - "Сурхон" учрашуви матнли трансляция кўринишида эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.

  • Суперлига
  • 6-тур

Насаф

  • Хусайн Норчаев 38'
  • Акмал Мозговой 49', 80'
  • Марко Станоевич 52'
  • Шерзод Насруллаев 60'
  • Абубакр Ризо Турдиалиев 87'
6 : 0

15/04/2021 18:20

Сурхон

  • 87'

    ГООООООООООООООООООООЛ! Ҳисоб 6:0!

    Насруллаевнинг бу сафарги узатмасини Турдиалиев дарвозага киритди.

  • 85'

    Ўйин мезбонларнинг катта устунлиги остида давом этмоқда.

  • 82'

    Эшмуродов ўрнига Акрамов майдонга тушди.

  • 80'

    ГООООООООООООООООООООЛ! "Насаф" гол уришдан зерикмаяпти.

    Насруллаевнинг стандартдан етказиб берган тўпини Мозговой дарвозага жойлаб қўйди.

  • 77'

    Жўрабек Манноновга тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 75'

    Рифат Акрамхўжаев ўзгариш амалга оширди.

  • 73'

    Ўйин майдон эгаларининг катта устунлиги остида давом этмоқда.

  • 70'

    Маннонов ва Хўжамбердиев ўз ўрнини Турдиалиев ҳамда Саитовга бўшатиб берди.

  • 67'

    Ҳусайн Норчаевнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси устунга тегди.

  • 64'

    Майдон эгалари тўпни назорат қилмоқда.

  • 62'

    Мезбонлар узоқ масофадан стандарт вазиятни қўлга киритди.

  • 60'

    ГООООООООООООООООООООЛ! Ҳисоб ўзгарди!

    Норчаевнинг бўш қолган дарвозага кириб кетаётган зарбасини Насруллаев ўзи хисобига ёздириб қўйди.

  • 57'

    Мезбонлар бурчак тўпидан наф чиқара олмади.

  • 55'

    Голлардан руҳланган қаршиликлар рақибни кучли босимда ушлаб турибди.

  • 52'

    ГООООООООООООООООООООЛ! "Насаф" ҳисобни йирик кўринишга келтирди!

    Марко Станоевичнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтара олмади.

  • 50'

    ГООООООООООООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб ўзгарди.

    Акмал Мозговой ҳаводан узатилган тўпни дарвозага тўғирлаб қўйди.

  • 48'

    Майдон эгалари фаол ўйин намойиш этишда давом этмоқда.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 45+1'

    Танаффус!

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Норчаевнинг бирга-бир вазиятдан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 42'

    Тайм сўнгига келиб тўп назорати майдон эгаларида бўлиб турибди.

  • 40'

    Акмал Мозговойга тиббий ёрдам керак.

  • 38'

    ГООООООООООООООООООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олган Ҳусайн Норчаев дарвозани ишғол этди.

  • 36'

    "Сурхон" футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 34'

    Норчаевнинг бўш қолган дарвозага йўллаган зарбасини ҳимоячи қайтариб қолди.

  • 32'

    Станоевичнинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар узоқлаштирди.

  • 29'

    Бердиев шогирдлари ҳимояда анча тартибли ҳаракат қиляпти.

  • 27'

    "Сурхон" футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 25'

    Норчаевнинг ақлли узатмасига жамоадоши ета олмади.

  • 23'

    "Аждарлар" бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

  • 22'

    Шокир Йўлдошев фаол ҳаракатлари билан жамоасига бурчак тўпи ишлаб берди.

  • 20'

    Марко Станоевичнинг зарбасидан кейин дарвозабон тўпни қайтарди.

  • 19'

    "Насаф" дарвозага тўғридан тўғри зарба йўллаш учун яхши нуқтада жарима тўпини қўлга киритди.

  • 17'

    Термизликларнинг узоқ давом этган позицион ҳужуми бесамар якунланди.

  • 15'

    Меҳмонлар аста-секинлик билан олдинга ўтишга ҳаракат қиляпти.

  • 13'

    Бердиев шогирдлари тўп назоратини амалга оширмоқда.

  • 11'

    "Аждарлар" бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

  • 10'

    Станоевичнинг кучли зарбасидан кейин тўп йўналишини ҳимоячилар бироз ўзгартирди.

  • 9'

    Жарима майдонига яқин ҳудудда мезбонлар стандарт вазиятга эга бўлди.

  • 6'

    "Марказий"га йиғилган мухлислар жамоасини ажойиб тарзда қўллаб-қувватламоқда.

  • 4'

    Меҳмонлар вакили ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 3'

    Дастлабки дақиқалардан майдон эгаларининг фаоллиги кўзга ташланмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Сардорлар иштирокидаги расмий жараёнлар якунланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!