“Насаф ” – АГМК: Олмалиқликлар Қаршида фақат бир марта ғалаба қозонишган

Хабарингиз бор 26 апрель куни Суперлиганинг 6-турига старт берилади. Шу куни “Насаф” ўз майдонида Олмалиқнинг АГМК клубини қабул қилишади.

Ушбу жамоалар жамоалари ўртасидаги ҳар бир учрашув қизиқарли ва кутилмаган натижаларга бой бўлган. Улар ўртасидаги навбатдаги ўйин 26 апрель жума куни Қарши “Марказий” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 19:35да бошланади.

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур клублар олий лигада шу кунгача 24 бор куч синашишган. Натижалар жамоамизнинг устунлигини кўрсатмоқда. Бўлиб ўтган 12 учрашувда “Насаф”, 3 ўйинда эса “АГМК” ғалабага эришган. 9 учрашувда дуранг натижаси қайд этилган.
Тўплар нисбати 36:21га тенг. Устунлик “Насаф” тарафида.

Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг юқори ҳисоблар қуйидагича: “Насаф” – “АГМК” 4:0, “АГМК ” – “Насаф” 2:0.

Жамоалар ўртасидаги сўнгги учрашув 2018 йил 25 ноябрда Қаршида ўтказилган. Бу учрашув 2:2 ҳисобида якунланган.

Қаршидаги ўзаро баҳсларга оид

Ушбу жамоалар шу пайтгача Қаршида 12 бор куч синашишган. Учрашувларнинг саккизтасида "аждарлар" ғалаба қозонишган. Бир маротаба “кончилар”нинг қўли баланд келди. Қолган уч учрашувда кучлар тенг келган. Дарвозаларга жами 37та тўп киритилган. Тўплар нисбати 24:13.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!