"Насаф" 21 йил давом этган "қора анъана"га чек қўйди
Суперлигамизнинг 20-турида чемпионлик учун асосий икки даъвогар "Пахтакор" ва "Насаф" ўзаро беллашди. Ўйин қаршиликларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди.
Саитов урган супер гол туфайли "аждарлар" "шерлар"га қарши Тошкентдаги учрашувларда кузатилаётган "қора анъана"га барҳам берди. Гап шундаки, қаршиликлар азалий рақибини сўнгги бор пойтахтда 2001 йилда мағлубиятга учратганди.
Шунингдек, Бердиев шогирдлари "Пахтакор" стадионида 2016 йилдан бери очко қўлга кирита олмаётганди. "Насаф"нинг бугунги ғалабаси шу жиҳатлари билан ҳам аҳамиятлироқ бўлди.
Фикрлар