"Насаф" 3 футболчи билан шартномани узайтирди. Марко Станоевич, Бобир Абдихолиқов ҳамда Шароф Муҳитдинов билан музокаралар кетмоқда
«Насаф» клуби ўтган мавсумда жамоа сафида дебют мавсумини ўтказган ва мухлислар эътиборини қозонган Ҳусайн Норчаев, Абубакрризо Турдиалиев ҳамда Муродбек Хўжамбердиев билан ўртадаги шартнома муддатларини 2023 йил охиригача узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Ўзингизга маълум, ўтган мавсумда Ҳусайн Норчаев қаршиликларнинг учта жамоа таркибида ҳаракат қилиб, барчасида соврин ютган футболчига айланганди. Норчаев дебют мавсумдаёқ Суперлигада учта гол уришга эришган. Абубакрризо Турдиалиев ҳам Суперлигада иккита голга ҳаммуаллифлик қилди. Жамоанинг яна бир умидли футболчиси Муродбек Хўжамбердиевни Суперлигадаги ўйинлари билан мухлислар кўнглидан жой олди, деб бемалол айтиш мумкин.
«Насаф» футбол клуби раҳбарияти ҳозирги кунда бир қатор етакчи футболчилар Марко Станоевич, Бобир Абдихолиқов ҳамда Шароф Муҳитдинов билан ҳам музокара олиб бормоқда. Музокаралар якунланганидан сўнг, бу ҳақида маълумот берилади.




Фикрлар