"Насаф" эртага назорат ўйини ўтказади
Қаршининг "Насаф" жамоаси бўлажак 16-турга қизғин тайёргарлик кўрмоқда. Бугун жамоа Тошкент шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Навбатдаги баҳсга тайёргарлик юзасидан эртага ўртоқлик учрашуви ўтказилади. Спарринг рақиб сифатида - Бекободнинг “Металлург” жамоаси танланган.
Ушбу учрашув, эртага 29 июн жума куни Қибрайдаги стадионда, соат 18:30да бошланади.
"Насаф"нинг ОТЖга чақирилган футболчилари 30 июнь куни юртимизга қайтиб келишади. “Насаф” футболчиларига эртага бўладиган ўртоқлик учрашувидан сўнг 3 июлга қадар танаффус эълон қилинади. Шу куни футболчилар Қаршидаги ўз қароргоҳида йиғилишади ва 16-тур учрашувига яна тайёргарликни давом эттиришади.
Эслатиб ўтамиз, “Насаф” кетма-кет иккита учрашувни ўз майдонида – “Марказий” стадионда ўтказади. Дастлаб, 8 июль якшанба куни 16-тур доирасида меҳмон – Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси бўлса, 13 июль чоршанба куни 14-турнинг қолдирилган учрашувида Навоийнинг “Қизилқум” жамоасини қабул қилади. Учрашувлар соат 21:00да бошланиши белгиланган.
Фикрлар