"Насаф" етакчилари нега "Сўғдиёна" билан ўйинда қатнашмагани ва Суперлигада жамоалар сони ошишига Рўзиқул Бердиевнинг муносабати

Ўзбекистон Суперлигаси 25-турида "Насаф" Жиззахда "Сўғдиёна" билан куч синашди. Беллашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Учрашувдан сўнг қаршиликлар устози Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билан ўртоқлашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

- Учрашув курашларга бой бўлди. "Сўғдиёна" мана шундай курашларни тақдим этади. Дуранг вазиятни мураккаблаштирди. Охирги тургача кумуш, бронза медалини ким олиши аниқ эмас. Менимча, бундай ҳолат охирги йилларда учрамаётганди. Шу боис чемпионатнинг сўнгги қисмини инобатга олсак, қизиқ ўтди. Дуранг адолатли натижа. Жамоалар ғалаба учун ҳаракат қилди.

Асосий таркибдаги футболчилар нега захирада қолдирилди? Биз кейинги ўйинни инобатга олдик. Чунки 3 кундан сўнг АГМК билан Ўзбекистон кубоги финал йўлида беллашамиз. Шунинг учун баъзи футболчиларга дам бердик. Ўйлайманки, уларнинг ўрнига майдонга тушган футболчилар ўйинни бузиб қўймади. Мазмунли ҳаракат қилмагандирмиз. Бироқ натижа муҳим эди.

Суперлигада жамоалар сонининг кўпайишига фикрим? Бир томондан кўп ўйинлар бўлгани маъқул. Лекин биз бунга тайёр бўлишимиз лозим. Агар Суперлигада иштирокчилар 16 та бўлса, балки Про лигага қизиқиш жуда ҳам камайиб кетиши мумкин. Шунинг учун буни чуқур ўйлаб, ҳулоса чиқариш даркор. Ҳар томонни ҳисобга олиш керак. Фақат Суперлигани ўйласак, биринчи лига эътиборсиз қолса, курашлар бўлмаса, ўша лигадаги ўйинлар жуда ҳам сусайиб кетиши мумкин, - деди Рўзиқул Бердиев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Кахрамонжон Сафаров
20/11/2021 17:10
Рузикул УФА сизни духингизни тушириб куйибди шахсан мен учун Сиз ва жамоангиз энг зур ва Узбекистон чемпиони олгаааааааааааааааааа
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
20/11/2021 16:50
Bunoqa poliya shunoqa uynaganlari uzi ham katta baht bir muhlisla. uynamay turib shuncha asap bulapmiz. selani endi tushunsa. buladi. keyin bachala jarohat olmagani uzi ham katta hursanchilik. medali nima berardi. bitta yosh uyinchi kelajagi oldiga.