"Насаф" ҳужумчиси: "Вазиятлар яратмоқдамиз, аммо ҳаммасидан ҳам фойдалана олмаяпмиз"

Кеча Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Насаф" ва АГМК жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди. Мазкур баҳсда жамоалар 1:1 ҳисобида дурангга имзо чекди. "Аждарлар" сафидаги голга муаллифлик қилган Хусайн Норчаев учрашувдан сўнг SPORTS.uz сайтига берган интервьюсида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Кучли рақибга қарши яхши ўйин кўрсатдик. Учрашувни яхши бошладик, бироқ баҳснинг сўнгги дақиқаларида бироз эътиборсизлик қилдик. Кўплаб вазиятлар яратмоқдамиз, аммо ҳаммасидан ҳам фойдалана олмаяпмиз. Ўйиндан-ўйинга хатоларимизни тўғирлашга ҳаракат қиляпмиз.

Чарчоқ аломатлари нафақат "Насаф"да қолган жамоаларда ҳам сезилмоқда. Бу ҳали бошланиши. Бизни узун мавсум кутмоқда", - деди футболчи. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!