Ads

Хабарингиз бор бугун Суперлиганинг 13-турида “Насаф” ўз майдонида “Сурхон”ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Воҳа дербисидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида дастлаб мезбонлар катта мураббийи Шуҳрат Тошпўлатов иштирок этди ва ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

- Авваламбор “Насаф” мухлисларини бугунги ғалаба билан табриклайман. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, “Сурхон” жамоасида тажрибали футболчилар йиғилганини ва жамоа кучли эканини билардик. Шу боис ушбу ўйинга жиддий тайёргарлик кўрдик.

Ўйин давомида кўплаб голга тортадиган вазиятларни яратдик, аммо биринчин бўлимда улардан унумли фойдалана олмадик. Бироқ танаффусдан сўнг Рўзиқул Бердиевдан керакли кўрсатмаларни олган футболчиларимиз ишончли ғалабани қўлга киритишди.

- Бобур Абдуҳолиқов ўйин давомида кўплаб голли вазиятларни қўлдан бой берди. У сўнгги пайтларда гол ура олмаяпти буни қандай баҳолайсиз?

- Менимча Бобурга озроқ совуққонлик етишмаяпти. Бу ҳужумчиларга ҳос вақтинчалик ҳолат деб ўйлайман. Насиб бўлса у келгуси учрашувларда голлар уриб, албатта мухлисларни хурсанд қилади.

- Мана биринчи давра ҳам якунланди. Иккинчи даврада жамоада қандай ўзгаришлар бўлиши мумкин?

- Аввал олдинда кутиб турган Лига кубогининг 2- ва 3-тур учрашувларини ўтказиб олайлик. Кейин кўрамиз. Балким янги футболчилар келар, балким ўзимизнинг футболчилар билан мавсумни якунлармиз. Бу саволга аниқ жавоб бера олмайман.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
нодирбек.фк насаф
29/06/2019 23:20
Гап юк олга насаф
&
+998914530471
30/06/2019 18:42
Рўзиқул Бердиевдек мураббий борми? Айтинг бўлса? Кимлардир хафа бўлсалар ҳам айтаман: "Биз ҳеч қачон ўз билганимиздан қолмаймиз. Битта гапни ушлаб оламизда, буни ҳаммага уқтирамиз. Спорт ҳақида, айниқса футбол ҳақида гап кетса Насаф клуби, мураббийлар штаби, ўйинларнинг бориши ва бошқалар ҳақида анчайин салбий фикрлар билдирилади. Бу ҳам етмагандек, Пахтакор, Локоматив ва бошқа клублар билан таққосланиб, анчагина камситилади. Эй дўстим, танқид қилишдан олдин дўппини бошдан олиб, Насафнинг ўтмишига назар солинг, ҳозирги ҳолатини бошқа клублар билан (таркибини ҳам) одилона қиёсланг. Насафнинг шу даражада юришида Рўзиқулнинг ҳам, мураббийлар штабининг ҳам хизматлари жуда катта. Тан олайликда, йўл очиб берайлик. Насафнинг обрўси - ҳаммамизнинг обрўйимиз эмасми? Футболимизнинг келажаги эмасми? Бу гапларни Насаф мухлиси бўлганим учун айтмаяпман ва бошқа клубларни ҳам ҳурмат қиламан. Аммо, баъзи ўйинларда назаримда ҳакамлар ошириб юборишади...."
&
Ravshanov Nuriddin
30/06/2019 13:27
Черан, Касьянов ухшаган битта хужумчи керак Насафга
&
HAMMAH STAR
30/06/2019 10:19
Leganirlar kerakmas oliwizlar. bizdaki futbolcilar leganirlardan kucli faqat uyinni wakinlantriw kerak duxxi kutariw kerak. ximoyamiz zor paxtakor termani ximoyasi 9 gol utkazdi loko termani ximoyasi 10 gol nasaf yowlar termaga caqirilmagan 11 gol bu degani nasaf ximoyasi kucli nmaga deyszmi cunki wunca davlatga qarwi uynagan urugvay turkiyaga qarwi uynagan jamoa ucun bu warmanda aniqroq tuwuntiraman ular koproq xujumda uynaydi wunda ham 9ta nasaf 2 siga ham itibor qaratadi uyin malaka tajriba paxta lokoda kop lekn nega bunca kam bular gol utkaziw lari uyatroq cunki ximoya tajribali ximoyacilar bilan tula be malol nasaf ximoyacilari kucli desa boladi termaga caqirsa boladi xujum ciziğiga etibor beradigan busak be ixtiyor nasafdagi verngir va xumoyin termaga loyiq xammasiham mas kenjaboyiv murtozoyiv va nazrullayiv ularga raqib masharipov womurodiv yaxwiboyiv xozirdan bularni uynatsak jc tajriba buladi ham yutiwga iwtiyoqi baland urugvayga termaham otj ham 3:0 ga yutqizgan nma tqjribali futbolcilar ham yowlar ham wu xisob endi tajriba bilan yowlik wijoatini quwsak wak wubxasz
&
FC Nasaf
29/06/2019 23:35
Nasafimga ko'z tegmasin, olg'a Nasaf...
&
Yuldashev
29/06/2019 23:23
O‘zingizga ham g‘alaba muborakbod bo‘lsin ! O‘ylaymanki 2-davra oldidan bosh murabbiyimiz yana bir yangi legioner kashf etib hammamizni lol qoldiradi !! !! !!
&
нодирбек.фк насаф
29/06/2019 23:19
????????????????
Абдусамат Жураев
30/06/2019 04:11
ЛИГА КУБОК гингаям фанта лиганнаям