"Насаф" лагеридан дараклар
Хабарингиз бор, "Насаф" 3 январдан буён янги мавсумга тайёргарлик кўраётган эди. Рўзиқул Бердиев шогирдлари тайёргаликнинг иккинчи босқичини якунлашди ва кичик таътилга чиқишди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, футболчилар 31 январь куни яна Қаршидаги қароргоҳларида йиғилади.
"Насаф" ўз сафига янги футболчиларни қўшиб олмоқда. Жамоага қўйилган трансфер тақиқи ҳал этилдими?
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Кубогини қўлга киритган "Насаф" Осиё Чемпионлар лигаси плей-офф босқичида иштирок этади. Қаршиликлар Бирлашган Араб Амирликларининг "Банияс" клуби рақиблик қилади. 15 март куни БААда ўтказиладиган учрашувда ғалаба қозонган тақдирда "аждарлар" гуруҳ босқичини "E" гуруҳидан бошлайди.
Бердиев шогирдларига мазкур квартетда "Ал-Садд", "Ал-Файсали" ҳамда "Ал-Ваҳда" жамоалари рақиблик қилиши мумкин. Фақат қаршиликлар "Банияс" устидан зафар қучиши талаб этилади.
Фикрлар