Ads

Хабарингиз бор, "аждарлар" 22 сентябрь куни ўз майдонида  "Бухоро" жамоасини қабул қилишади. Ушбу учрашув олдидан мухлислар учун танлов ташкил этилди. Танловда қатнашиш истагидаги мухлислар "Насаф" клуби учун энг яхши ва янги шиор ўйлаб топишлари зарур.

Шиорлар 5-6 та сўздан иборат бўлиши лозим. Ғолиб клуб расмий сайтида ва мухлислар клуби "Telegram" каналида овоз бериш йўли билан аниқланади. Энг яхши деб топилган шиор эгаси қиммат-баҳо телефон билан тақдирланади. Шиорларни 17 сентябрдан 21 cентябрь 18:00 гача маъсул ходимлар
"@SardorNurov" ҳамда "@SanjarSayfiyev" "Telegram" саҳифаларида қабул қилинади.

Овоз бериш эса 22 сентябрь 15:00 гача юқорида айтиб ўтилган "Telegram" каналларимизда бўлиб ўтади.

Тақдирлаш маросими "Насаф" - "Бухоро" учрашуви танаффус пайтида ўтказилади. Шошилинг, имкониятни қўлдан бой берманг. "Насаф" мухлислар учун ўйнайди!

Мурожaат учун: 91 224 74 74, 90 666 16 16

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Shaxboz Bekmurodov
17/09/2019 20:24
Nasaf rasmiy kanali foal ishlanglar

Минбар

Барча блоглар