"Насаф" "Навбаҳор"ни ютиш у ёқда турсин, ҳатто...

Суперлиганинг 9-турига старт берилди. Бу сафарги марказий тўқнашув Қарши шаҳрида юз беради. У ерда майдон эгалари – “Насаф” “Навбаҳор”ни қабул қилади. Ҳа, бу чинакамига афиша ва ортиқча таърифга ҳам ҳожат қолдирмайдиган қарама-қаршилик. Иккала жамоанинг амбициялари, мақсадлари бир хил. Тўғри, бу борада айтиш мумкинки, “Насаф” асосан ўзининг тарбияланувчилари ва билимдон мураббийи билан соврин ютиш илинжида машаққатли йўлга чиққан. “Навбаҳор” ҳам шу йўлда, фақат улар Ўзбекистоннинг топ-ўйинчилари билан биргаликда манзилга биринчи етиб келишни мақсад қилишган. Бу айнан Самвел Бабаяниннг бош вазифасидир.

Чемпионатимизнинг икки медаллар иштиёқида ёнаётган жамоалари ўртасидаги учрашув қандай ўтишини тасаввур қилаверинг. Бир-бирига рақобатчи жамоалар бундай тўқнашувда энг яхши ўйинларини кўрсатиш ҳаракатида бўладилар. Эсимда, ўтган йили Қаршида бўлиб ўтган учрашувда “Навбаҳор” шундай ўйин кўрсатгандики, мезбонларни ҳар томонлама блоклаб қўйганди. Бабаян Бердиевни “шахмат”часига мағлубиятга учратганди.

бабаян10

Статистика ҳам шуни кўрсатиб турибдики, Суперлигада охирги йилларда “Насаф” “Навбаҳор”ни ютишга қийналяпти. Чемпионатда ҳозирга қадар 52 та ўйин бўлиб ўтган. “Насаф”да 22 та, “Навбаҳор”да 14 та ғалаба бор. 16 та учрашувда дуранг натижа кузатилган. Тўплар нисбати 79\67 “Насаф” фойдасига. Иккала жамоанинг ўзаро учрашувлардаги энг йирик ғалабалари 6:0 ни ташкил қиляпти. 2004 йилда “Навбаҳор” Наманганда жавобсиз 6 та гол урган, “Насаф” эса 2016 йилги чемпионатда наманганликларни 6:0 ҳисобида тор-мор келтирганди. Энди бу жамоаларнинг охирги йиллардаги ўзаро учрашувларига тўхталамиз.

Наманганликлар икки йилдан бери Қаршидан 0:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтишмоқда. 2019 йили ҳам “Навбаҳор” “Насаф” майдонида ягона гол эвазига ютиб кетган. Хуллас, Рўзиқул Бердиев жамоаси охирги марта “Навбаҳор”ни 2017 йилги чемпионатнинг биринчи даврасида енгган. Ўшанда Қаршида 4:0 ҳисоби кузатилган. Шу ғалаба “Насаф” учун охиргиси бўлиб келяпти. Шундан бери ё дурнг ё “Навбаҳор” ютяпти. Яна бир маълумот: сўнгги бешта тўқнашувда “Насаф” “Навбаҳор”ни ютиш у ёқда турсин, ҳатто дарвозасига йўл топа олмаяпти. 2020 йилги биринчиликнинг дастлабки даврасидаги баҳсда “Насаф” ўз уйида 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган. Шундан бери қаршиликлар “Навбаҳор”га гол ура олишни уддалай олмаяпти.

насаф_1

“Навбаҳор” Қаршига мусобақа пешқадами сифатида келяпти. Уларни ҳисобида 15 очко бор. “Насаф” эса 14 очко билан 5-ўринда. Лекин ўртада фақат 1 очколик фарқ турибди холос. Биргина ғалаба қаршиликларни етакчига айлантириб қўйиши ҳам мумкин. Бунинг учун “Насаф” “Навбаҳор”га қарши ёқимсиз анъанасини бузишига тўғри келади. Лекин ўз навбатида “Навбаҳор” ҳам Қаршидаги ғалабали сериясини яна давом эттириш учун бор имкониятини ишга солиши турган гап. Рости, жамоалардан очиқ ўйин кутиш қийинроқ. Мураббийлар томонидан ишлаб чиқилган тактик услублар ушбу баҳсда асосий ўринга чиқади. Ўтган йили Самвел Бабаян танлаган тактикасининг иш бериши эвазига қимматли ғалабани қўлга киритиб кетган.

навбаҳор янги2_4

Биласиз, “Насаф” устози Рўзиқул Бердиев дисквалификация туфайли ўйинни мураббийлар штабида кўра олмайди. Унинг ёрдамчиси Шуҳрат Тошпўлатов бош мураббийнинг кўрсатмаларини майдон четида футболчиларга етказиб турибди. Бердиевнинг йўқлиги жамоа аъзоларига у қадар таъсир кўрсатмаса ҳам керак. Ҳар ҳолда “Насаф” ўтган сафар ҳам Бердиевсиз ғалаба қозонди. Лекин бу сафарги рақиб “Навбаҳор” эканлигини ҳисобга олсак, энди Бердиевнинг захира ўриндиғида бўлиши мезбонларга жуда зарурдек. Устига-устак “Навбаҳор”да шундай ўйинчилар борки, улар бемалол нафақат Осиёда, балки Европада тўп суриш имкониятига эгалар. Остон Ўрунов бугунги кунда шубҳасиз Ўзбекистон чемпионатида ўйнаётган энг кучли ўйинчи. Унинг даражаси Суперлиганикидан баланд, десак бу муболаға бўлмаса керак. “Насаф” билан учрашувда ҳам Ўруновни “ёпиш” “Насаф” йигитларга қўшимча муаммолар туғдирса ажаб эмас.

Бердиев ва Бабаян танлайдиган тактикага ҳам кўп нарса боғлиқ. Муҳими, марказий ўйин мақомига мос тарзда, ўтишидан умид қиламиз.

Шуҳратбек Жўраев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
RB
07/05/2023 11:36
Тоза футбол,шиддатли бахс,кучли жамоа галаба килсин
&
Shahboz qarshi
05/05/2023 12:47
Assalomu alaykum azizlar.shu maqolani yozgan jurnalist akamizmi yo ukamizmi bilmadimu murojatim shuki to'g'ri statistika yozilgan.lekin bitta fakt bu yilgi nasaf baribir boshqa I navbaxoram ambitsiyalar o'zgarmagan.o'tkan yilgi qarshidagi g'alabasi navbahorga 3 ochko berdi xolos,kubok finalidagi g'alaba nasafga kubokni boshi uzra ko'tarishiga olib keldi.babayan bergan intervyusida faqat tan olib aytgisi kelmadi nasaf bilan o'yindagi g'labasiyu boshqa boshqasini 1ta kubokka almashtirgan bo'lardim deb.bu mani shahsiy fikrim xolos.xalol hakamlik bo'lsa kim kuchli bo'lsa shu jamoa yutsin.o'tkan yili qarshida nasafni yutkanida nasaf muxlisi sifatida aytaman o'sha uyinda navbaxor kuchlilik qilgandi va zonalarini to'liq yopib yutib ketgandi
&
Sardorbek 5555
07/05/2023 09:14
Bu yil ham Navbaxor yutadi olga Navbaxor