"Насаф" Нуриддин Зайниев хотирасига бағишлаб халқаро турнир ташкил этди (фото)

"Насаф" футбол клубидафутбол фидоийси Нуриддин Зайниевич Зайниев хотирасини ёд олиш мақсадида халқаро турнир ташкил этилди.

Турнирда "Насаф", "Машъал", "Шўртан" ҳамда қўшни Тожикистон Республикасининг "Регар ТадАЗ" жамоалари иштирок этишди.

Баҳслар "Насаф" футбол мактабининг сунъий қопламали майдонида ўтказилди.

1/2 финал баҳслари

"Насаф" 4:0 "Машъал"

"Шўртан" 4:2 " Регар ТадАЗ"

3-ўрин учун ўйинлар:

"Машъал" 1:1 "Регар ТадАЗ" ( пенальтилар сериясида 5:4)

Финал:

"Насаф" 4:0 "Шўртан"

Шу тариқ турнир мезбонлари "Насаф" мусобақа ғолиблигини қўлга киритди.


Ушбу турнирни бир қатор Ўзбек футболининг ифтихорлари ҳам бевосита стадиондан кузатиб боришди. Жумладан: Ўзбекистон футбол фахрийлари кенгаши раиси Наримон Жалолов, Ўзбекистон футбол фахрийлари кенгаши раисининг ўринбосари, собиқ "Пахтакор" футболчиси Тўлаган Исоқов, Футбол фахрийлари Станислав Элйинко, Азиз Рахматуллаев, Эркин Қиёмов ва Исо Вардияшвели. Марҳум футбол фидойиси Нуриддин Зайниевич Зайниев орамизда бўлганларида 68 ёшни қаршилаётган бўлар эдилар.

Манба: Самандар Арабов.
Фотоманба: "НАСАФ" фк матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Сурхон Барлос
24/02/2020 13:53
Зайниев ҳақида фақат яхши гаплар қулоққа чалинган