"Насаф" ОЧЛга чиқса, гуруҳ босқичини Даммамда ўтказади. "Пахтакор"-чи?

17 январь куни Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига қуръа ташланганди.

Ўзбекистон Суперлигаси чемпиони "Пахтакор" "D" гуруҳидан ўрин олган бўлиб, "Ал-Дуҳаил", "Сепахон" ҳамда "Ал-Таавун" ва "Ал-Жаиш" клублари баҳси ғолиби билан тўқнаш келади. ОФК расмий сайти ғарбий минтақа учрашувлари ўтказиладиган шаҳарлар номини эълон қилди.

Унга кўра, "шерлар" иштирокидаги ўйинлар Бурайда шаҳрида бўлиб ўтади. 15 март куни "Банияс" устидан ғалаба қозона олса, "Насаф" ҳам клубларнинг қитъа миқёсидаги энг нуфузли турнирида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. "Аждарлар" ОЧЛ баҳсларини Даммам шаҳрида ўтказиши мумкин.

photo_2022-03-03_15-31-49

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!