"Насаф" ОФК томонидан эътироф этилди
Ўзингизга маълум, ҳозирги кунда юртимиз 23 ёшли футболчилар ўртасида футбол бўйича Осиё Кубогига мезбонлик қилмоқда. Қаршидаги “Марказий” ўйингоҳ ҳам мусобақанинг “Б” гуруҳидан ўрин олган футбол учрашувларига, бундан ташқари Ўзбекистон ва Эрон жамоалари беллашувларига ҳам мезбонлик қилди.
Қаршидаги сўнги учрашувдан сўнг ОФК делегацияси аъзоси Брайн Жонсон мусобақани юқори савияда ташкил этишда кўрсатган ёрдамлари учун вилоят раҳбарларига, ҳомий ташкилот "Шуртан газ кимё мажмуаси"га ва “Насаф” футбол клуби ишчи-ходимларига ташаккур изҳор этиб, миннатдорчилик белгиси сифатида ОФК томонидан тақдим этилган ёрлиқни “Насаф” футбол клуби раҳбари Алишер Исмаиловичга топширди.
"Насаф" футбол клуби матбуот хизмати
Фикрлар