"Насаф" ўртоқлик учрашувида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди

Суперлига клублари ФИФА кунлари сабаб юзага келган танаффусдан унумли фойдаланмоқда. 

"Насаф" жамоаси Жиззахда "Сўғдиёна"га қарши назорат учрашувида майдонга тушди. Мазкур беллашувда меҳмонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

"Аждарлар" сафидаги голларга Ислом Кенжабоев, Зоран Марушич, Да Силва муаллифлик қилди. Мезбонларнинг ягона голини Шохруҳ Абдуҳармонов ўз номига ёздириб қўйди.

"Сўғдиёна" – "Насаф" 1:3

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!