"Насаф" ўртоқлик учрашувида воҳанинг бошқа бир клубини таслим этди

Янги мавсумга жиддий тарзда тайёргарлик кўраётган "Насаф" жамоаси бугун ўртоқлик баҳсида майдонга тушди. Учрашув "аждарлар"нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

Дастлаб, Дилшод Раҳматуллаев жарима зарбасини қойилмақом тарзда амалга оширган бўлса, иккинчи голни Шерзод Насруллаев рақиб постига жойлаб қўйди. 

"Насаф" - "Шўртан" 2:0 (2:0)

Голлар: Раҳматуллаев 6', Насруллаев 45'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!