"Nasaf" o‘z maydonida "Neftchi"ga mag‘lub bo‘ldi va chempionlik poygasidagi imkoniyatlarini keskin pasaytirib yubordi

  • 7 noyabr, 2022, 20:27
  • 4
  • Futbol

O‘zbekiston Superligasi 25-turi doirasidagi "Nasaf" va "Neftchi" jamoalari o‘rtasidagi markaziy o‘yinda mehmonlar 1:0 hisobida g‘alaba qozondi.

Bellashuv taqdirini farg‘onaliklar futbolchisi Izzatilla Abdullaevning 85-daqiqada kiritgan goli hal etib berdi.

Ushbu g‘alaba natijasida "yo‘lbarslar" ochkolari sonini 29 taga etkazib oldi. "Ajdarlar" hisobida hamon 49 ochko mavjud.

  • 90+7'

    Учрашув якунланди. "Насаф" ўз майдонида "Нефтчи"га мағлуб бўлди.

  • 90+6'

    Шароф Муҳитдиновнинг зарбаси анча ноаниқ кетди.

  • 90+6'

    "Насаф"да сўнгги имконият. Ёки ҳозир, ёки ҳеч қачон!

  • 90+5'

    Фарғоналиклар рақиб дарвозаси томон интилишдан кўра кўпроқ вақт ўтишини истаяпти.

  • 90+3'

    Қаршиликлар ҳужумларида пала-партишлик кузатилмоқда.

  • 90+2'

    Ҳамон "Насаф"нинг аксарият ҳужумлари зарбасиз якунланмоқда.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшилди.

  • 89'

    Улуғбек Ҳошимов ўрнига Дарко Станоевич майдонга тушди.

  • 87'

    Қаршиликлар голга реакция билдириш мақсадида олдинга ташланмоқда.

  • 85'

    ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Иззатилла Абдуллаевнинг кучли зарбасидан сўнг тўп тўсинга тегиб, дарвоза тўридан жой олди.

  • 83'

    Тўлиқ устунлик қаршиликлар томонда бўлиб турибди.

  • 81'

    Саитов ва Бозоров ўрнига Муҳитдинов ҳамда Абдираҳматов ўйинга қўшилди.

  • 78'

    Алиқулов икки бор шериги узатган тўпни дарвозага йўллай олмади. Дарвозабон тўпни ушлаб олди.

  • 77'

    Ойбек Бозоровнинг кучли зарбаси йўлига Лутфулла Тўраев блок қўйди.

  • 76'

    Умар Адҳамзодага сариқ карточка кўрсатилди.

  • 75'

    Жарима майдони ичида Давронов йиқитилди. Ажойиб имконият.

  • 72'

    "Нефтчи" футболчилари бутун жамоа бўлиб ҳимояланмоқда.

  • 70'

    Лимадан зарба! Аммо тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 69'

    "Насаф" футболчилари бор кучи билан олдинга ташланмоқда.

  • 67'

    Жарима майдонига оширилган тўпга Лима зарба беролмади. Яна бир якунсиз ҳужум.

  • 65'

    Ғолиб Ғайбуллаев ўз ўрнини Баҳром Абдураҳимовга бўшатиб берди.

  • 63'

    Бозоровнинг уриниши ноаниқ. Қаршида ҳамма асабийлашмоқда.

  • 61'

    Ҳусаин Норчаевнинг зарбасидан кейин хавфни Тўраев бартараф этди.

  • 58'

    Бердиев шогирдлари қанотларни анча фаол ишга соляпти.

  • 56'

    Қаршиликлар анча фаол ўйин намойиш этишга киришди.

  • 52'

    Лима Круздан яна бир боши билан берган зарбаси дарвоза тўсинидан ошиб ўтди.

  • 50'

    Сирожиддин Қўзиев ажойиб зарба йўллади. Абдувоҳид Неъматов қийинчилик билан тўпни қайтаришга эришди.

  • 47'

    Лимадан зарба, Тўраев ўз ўрнида.

  • 46'

    Иккинчи бўлимга старт берилди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди, биз ҳам қайтамиз.

  • 45+3'

    Биринчи таймда ҳисоб очилмади. Танаффус!

  • 45+2'

    "Аждарлар"нинг иштиёқи бироз баландлик қилмоқда чоғи, асабийлашиб, бироз кўпроқ қўполлик ишлатяпти.

  • 45+1'

    Шерзод Насруллаев огоҳлантирилди.

  • 45'

    Биринчи таймга 3 дақиқа қўшилди.

  • 44'

    Мозговой зарба йўллаш имкониятидан фойдалана олмади, сирпанчиқ майдон ўйин сифатига таъсир кўрсатмоқда.

  • 44'

    Бердиев шогирдлари бўлим сўнгини ҳам нисбатан фаолроқ ўтказяпти.

  • 42'

    Жарима майдонига яқин ҳудудда Соловьёв йиқитилди. Стандарт вазият.

  • 40'

    Шаҳзод Убайдуллаевнинг узоқ масофадан берган зарбасини Неъматов ушлаб олди.

  • 39'

    Саитовнинг биринчи зарбасини дарвозабон бартараф этди. Иккинчи уринишдан сўнг тўп юқоридан ўтиб кетди.

  • 38'

    Шифокорлар Абдувоҳиднинг бошини махсус боғич билан боғлаб қўйди. Ҳар эҳтимолга қарши, захира ўриндиғидаги Умиджон Эргашев майдонга тушишга тайёрлигини билдирди.

  • 37'

    Раҳимбек Каримов Шаҳзодга сариқ карточка кўрсатди.

  • 36'

    Жиддий тўқнашув, Убайдуллаев ҳавода Неъматовнинг танасига зарба бериб юборди.

  • 35'

    Бурчакдан оширилган тўпни ҳимоячилар қайтарди, такрорий зарба дарвозабоннинг қўлига бориб тушди.

  • 34'

    Қанотлардан "Нефтчи" жарима майдони томон узатилаётган тўпларнинг барчаси ҳимоячилар томонидан узоқлаштирилмоқда.

  • 32'

    Тўп назорати Левченко шогирдлари томонга ўтмоқда, қаршиликлар прессингда яхши ишлаяпти.

  • 30'

    "Насаф" ҳужумларини якунлайдиган "найзанинг учи" топилмаяпти.

  • 28'

    Улуғбек Ҳошимовнинг бош билан йўллаган зарбасидан сўнг тўп тўсиндан қайтди.

  • 25'

    Темп бироз пасайди. Тезкор гол ура олмаган томонлар энди озроқ куч тўпламоқчи шекилли.

  • 23'

    Марказга яқин ҳудудда "йўлбарслар" стандарт вазиятга эга бўлди, бу нуқтадан тўпни жарима майдонига етказиш анча қулай.

  • 21'

    Қаршиликларнинг яна бир ҳужуми зарбасиз якунланди.

  • 19'

    Курашлар асосан майдон марказида кечмоқда.

  • 17'

    Жароҳат олган Аббос Ғуломов ўрнига Сирожиддин Қўзиев майдонга туширилди.

  • 15'

    Тўп назорати Бердиев шогирдларида. Меҳмонлар қарши ҳужумларга таянмоқда.

  • 13'

    Соловьёв марказда жиддий қўполлик ишлатди. Каримов ВАРни кўриб, сариқ карточка билан чекланди.

  • 12'

    Фарғоналиклар ҳам бироз фаоллашди. Баҳс тенг курашлар остида давом этмоқда.

  • 10'

    Шунингдек, асабларини жиловлай олмаган Ҳусниддин Алиқуловга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 9'

    Рефери жанжалга сабаб бўлган Ғайбуллаев ва Ғофуровни тартибга чақирди. Ўйинни давом эттириш мумкин.

  • 8'

    Футболчилар ўзаро тортишиб кетишди. Вазиятга ҳакам аралашди.

  • 6'

    Дилшод Саитовнинг узоқ масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 5'

    "Аждарлар"нинг ўнг қаноти анчагина фаол.

  • 3'

    Бозоров-Мозговой комбинациясидан сўнг Ойбек жарима майдони ичига ёриб кирди, аммо тўпни йўқотди.

  • 1'

    Илк ҳужум мезбонларда: Насруллаевнинг узатмасидан сўнг ҳимоячилар тўпни қайтарди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Ҳакамлар икки жамоа сардорлари иштирокида расмий жараёнларни ўтказиб олди.

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Учрашув стартига бир неча дақиқа қолмоқда...

Fikrlar

Fikr qoldirish uchun avtorizatsiyadan o'ting!
&
Joxa1989
07/11/2022 20:31
Nasaf baribir chempion olgaaaaa nasaf
Кахрамонжон Сафаров
07/11/2022 21:39
Абдуллажон дамингни олгин ука сенданги тупойни хеч каерда курмаганман ва эшитмаганман кайси кишлокдан эканингни билсам тушуниб олар эдим
Umrzoq Goziyev
07/11/2022 20:31
Nasaf va Navbahor muxlislariga shuni aytmoqchimanki bir biringizni haqorat qilmang. Baribir Paxtakor chempion boladi. Siz bilan bizga shunchaki tomosha uyushtirib berishdi. Paxtakor chempion bolishi bahordayoq hal qilingan. Bu yozilmagan qoida
Кахрамонжон Сафаров
07/11/2022 21:35
Умрзок Гозиев Сиз тугри фикр билдирибсиз манави гузапояни кабул килиб олган Шацких дарров Судьяларга хужум килиб духларини олди агар эсласангиз Нефтчи билан булган уйинда ундай-бундай килиб Нефтчини хам духини туширди бу харомхурлар Осиё уйинларига чикиш факат тошкент учун холос деган фикрда тирикчилик килишади факат тан олишмайди , Сугдиёнани искустьвенна синдиришди эх пул курсин харомхурларни ажалига йигилаверсин хаётда бошка вилоятларга нон бермайди бу Косимов группаси булмаса нега 2 уйин колганда Улугбек Бакоевни олиб ташлайди , бу Косимов Миржалол ОКМКни Бахтиёр Ашурматовдан хам тортиб олган паскуда одам