"Насаф" ўз мухлислари қаршисида дебютант "Турон"ни тор-мор келтирди

Суперлига 4-тури доирасидаги "Насаф" - "Турон" баҳси ўз ниҳоясига етди. Ўта шиддатли кечган баҳс қаршиликларнинг 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди.

Учрашувнинг 35-дақиқасида Мурод Хўжамбердиев жарима майдончаси ичидаги палапартишликдан унумли фойдаланган ҳолда ҳисобни очган бўлса, 51-дақиқада Марко Станоевич жаримадан йўллаган ажойиб зарбаси билан ҳисобни ишончли кўринишга келтириб қўйди. 80-дақиқада стандарт вазиятдан Шерзод Насруллаев унумли фойдаланди ва ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди. Ўйиннинг 87-дақиқасига келиб эса Ҳусайн Норчаев ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйишга муваффақ бўлди ва шу ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади - 4:0!

  • Суперлига
  • 4-тур

Насаф

  • Муродбек Раҳматов 36'
  • Марко Станоевич 51'
  • Шерзод Насруллаев 82'
  • Хусайн Норчаев 86'
4 : 0

03/04/2021 18:30

Турон

  • 90+3'

    Учрашув якунланди! "Насаф" ўз уйида йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+2'

    "Насаф" аъзосига нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Ҳакам жарима тўпи белгилади.

  • 90+'

    Учрашувга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 88'

    "Насаф" 4-голдан сўнг ҳам тинчимоқчи эмас. Босим тобора ошмоқда.

  • 84'

    ГОООООООООООООООООЛЛЛ!!! Норчаев ҳисобни янада йириклаштирди! 4:0!

  • 80'

    ГООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Бурчакдан узатилган тўпни Насруллаев боши билан дарвозага жойлаб қўйди! Ҳисоб йириклашди - 3:0!

  • 79'

    Бурчакдан тўпни қаршиликлар ўйинга киритиб беради.

  • 78'

    Жўрабек Маннонов ўрнига Ҳусниддин Алиқулов майдонга тушди.

  • 76'

    "Насаф" ўйинда кескин прессинглар уюштирган ҳолда назоратни қўлга олган.

  • 74'

    Иккинчи қаватда бўлиб ўтган тўп учун курашда қаршиликлар ютиб чиқди. Қарши ҳужум бўлиши мумкин.

  • 74'

    Бурчакдан тўпни Музаффаров ўйинга киритади.

  • 73'

    Музаффаровнинг жаримадан берган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 73'

    Марко Станоевичнинг жарима тепган жойига ўхшаш позициядан "Турон" аъзоси жарима тўпи тепади.

  • 72'

    "Турон" тўпни майдон марказида назорат қилмоқда.

  • 70'

    Узун пас билан бошланган қарши ҳужум ноаниқ зарба билан якунланди.

  • 69'

    "Насаф"нинг ҳужуми якунланишига дарвозабон йўл қўймади.

  • 68'

    "Турон" футболчиси майдонда тиббий ёрдам олмоқда.

  • 66'

    Давронбек Умиров ҳам ҳакамга эътироз билдирганлиги боис сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 65'

    Нуриллоев рақиб футболчисига нисбатан ўйин қоидасини бузди ва ҳакам томонидан сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 63'

    Бурчакдан ошириб берилган тўпни Мозговой боши билан рақиб дарвозаси томон йўналтирди, бироз ноаниқ!

  • 62'

    "Насаф" футболчисининг жарима майдончаси ташқарисидан берган кучли зарбасига бироз аниқлик етишмади.

  • 60'

    "Турон"да ўзгариш: Абдураҳмон Абдулҳақов ўрнига легионер Ким Бо Йонг ўйинга қўшилди.

  • 59'

    "Турон"нинг бурчак зарбаси ноаниқ ҳаракатлар ҳамда "Насаф" ҳимоячиларинин ишончли ўйини сабаб якунланмай қолди.

  • 57'

    Марко Станоевичга нисбатан тортишув учун сариқ карточка кўрсатилди.

  • 56'

    Майдонда футболчилар бир-бири билан тортишиб кетди. Ҳакам уларни огоҳлантириб, вазиятни бартараф этди.

  • 55'

    Бурчакдан тўпни майдон эгалари ўйинга киритиб беради.

  • 54'

    Мухлислар ҳали-ҳануз гол сўрамоқда, ваҳоланки жамоа 2 тўп фарқи билан олдинда бормоқда.

  • 53'

    Норчаевга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.

  • 51'

    Супергооооооооооооооооооооллл!!! Станоевичнинг "Тони Кроосча" зарбаси ажойиб траектория билан дарвоза тўпидан жой олди! Ҳисоб ишончли кўринишга келди! 2-0!

  • 50'

    "Насаф" жарима тўпига эга чиқди. Станоевич уни ижро этади.

  • 48'

    "Турон"нинг тезкор қарши ҳужуми ноаниқ ҳаракатлар туфайли якунланмай қолди.

  • 47'

    Жарима майдончаси чизиғи устида ўйин қоидаси бузилди. "Насаф" жарима тўпи тепади.

  • 46'

    Бурчакдан тўпни қаршиликлар ўйинга киритиб беради.

  • 46'

    Тайм ўзгариш билан бошланди, 1-тайм сўнгида жароҳат олган Бозоров ўрнига Суҳроб Нуриллоев ўйинга қўшилди.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди.

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+1'

    Биринчи бўлим якунланди.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 44'

    "Насаф" футболчиси майдонда тиббий ёрдам олмоқда. У ўйинни давом эттира олмас экан. Рўзиқул Бердиев уни алмаштиради.

  • 42'

    Бозоровга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.

  • 40'

    Норчаевнинг голи инобатга олинмади. Ҳакам тўпни қўлига теккан деб ҳисоблади.

  • 37'

    "Насаф" ўнг қанотдан ҳужум уюштирди, бироқ Бозоровнинг узатмаси аниқ чиқмади.

  • 35'

    ГООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Мезбонлар ҳисобни очмоқда! Жарима майдони ичидаги палапартишликдан унумли фойдаланган Хўжамбердиев яккама-якка вазиятга чиқиб кетди ва дарвозани ишғол қилди! 1-0!

  • 34'

    "Насаф" ҳужумларни тобора кескинлаштирмоқда.

  • 32'

    Яйпанликлар яхши ҳужум ташкиллаштирган эди, бироқ қанотдан узатилган тўпни ҳимоячилар қайтарди.

  • 30'

    "Насаф" ўйинда яққол устунлик қилмоқда.

  • 29'

    Жарима зарбасидан сўнг ҳимоячилар фаоллик кўрсатиб уни қайтарди. Позицион ҳужум давом этди ва якунда Бозоров жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба йўллади. Дарвозабон уни қайтарди!

  • 28'

    Ўйин қоидаси бузилди. "Насаф" жарима тўпига эга чиқди.

  • 26'

    Бурчакдан узатилган тўпни дарвозабон ҳеч кимга имконият қолдирмаган тарзда баланд сакраб узоқлаштирди.

  • 25'

    "Турон" аъзолари бурчак тўпига эга чиқди. Ҳамма жарима майдончаси ичига йиғилди.

  • 24'

    Трибунадаги мухлислар "Гол! Гол! Гол!" дея севимли жамоаларидан гол талаб қилмоқда. Атмосфера юқори.

  • 22'

    Тўп майдон марказида қаршиликлар томонидан назорат қилинмоқда, рақиб хатоси кутиляпти.

  • 20'

    "Турон" футболчиси мезбонлар аъзосига нисбатан ўйин қоидасини бузди. Жарима зарбаси ижро этилади.

  • 18'

    Ўнг қанотдан уюштирилган позицион ҳужум ҳимоячиларнинг фаоллиги туфайли якунланмай қолди.

  • 16'

    Ўйин давом этади. "Насаф" назоратни қўлга олмоқда.

  • 14'

    "Насаф" футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 12'

    Жарима майдонига оширилган тўпни "Турон" ҳимоячилари узоқлаштирди.

  • 11'

    "Аждарлар" жарима майдонига яқин ҳудудда стандарт вазиятга эга бўлди.

  • 8'

    Ўйин майдоннинг "Турон" учун ажратилган қисмида кечмоқда. Ҳали Яйпанликлар айтарли ҳавф туғдира олмади.

  • 6'

    Бозоровнинг узатмасидан кейин жамоадоши яқин масофадан зарба бера олмади.

  • 3'

    Кутилганидек, майдон эгалари ўйинни фаол бошлади.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!