"Насаф" про-лига вакилини аяб ўтирмади

Иккинчи даврага тайёргарлик кўраётган Қаршининг “Насаф” клуби ҳам режа асосида машғулотларини давом эттиряпти. Клуб матбуот хизматининг хабарига қараганда, қаршилик футболчилар назорат учрашувида майдонга тушди.

Суперлигада юзага келган танаффусдан унумли фойдаланган ҳолда “аждарлар” про-лига вакили Самарқанднинг “Динамо” жамоаси билан куч синашди.

Беллашувда “Насаф” вакиллари йирик 5:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учрашувдаги голларга Aкмал Мозговой, Суҳроб Нуриллоев (2), Ойбек Бозоров ҳамда Ҳусайн Норчаевлар муаллифлик қилишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!