"Насаф" Рўзиқул Бердиевсиз ғалаба қозонди
Бугун Тошкентдаги “Жар” стадионида “Насаф” ҳамда “Сурхон” жамоалари иштирокида назорат учрашуви ташкиллаштирилди.
Шуни айтиб ўтиш лозимки, “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев оёғидаги жароҳат туфайли шифохонага ётқизилгани боис бу ўйинда қатнаша олмади. Унинг ёрдамчиси Шуҳрат Тошпўлатов жамоани ўйинга тайёрлади.
“Насаф” гарчи бош мураббийсиз ўйнаган бўлса-да, “Сурхон” устидан ғалаба қозона олди. Аввалига Нуриддин Ҳасанов “Сурхон”ни ҳисобда олдинга олиб чиққанди. Шундан кейин қаршиликлар бирин-кетин уч марта жавоб қайтардилар. Хусайн Норчаев, Шокир Йўлдошев ва Шохмалик Комиловнинг голлари эвазига “Насаф” 3:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
“Сурхон”: Акром Ходжаев, Владимир Бубанья, Хусниддин Ғофуров, Алишер Салимов, Беҳруз Шайдулов, Асрор Ғофуров, Элдор Бойматов, Зоҳир Пиримов, Нуриддин Ҳасанов, Ислом Тошпулатов, Мурод Бобожонов.
Захирадан майдонга тушганлар: Жасур Холтўраев, Жаҳонгир Аҳмадов, Низом Норов, Ўрал Чориев,
“Насаф”: Азамат Сойибов, Хусниддин Алиқулов, Ғолиб Ғайбуллаев, Умар Эшмуродов, Жўрабек Маннонов, Акмал Мозговой, Хусайн Норчаев, Суҳроб Нуруллоев, Шерзод Насруллаев, Абубакрризо Турдалиев, Ойбек Бозоров.
Захирада: Умид Эргашев, Сардор Саъдуллаев, Мурод Хўжамбердиев, Дилшод Раҳматуллаев, Шокир Йўлдошев, Жаъфар Каримов, Жасур Жумаев, Мухриддин Зоиров, Шохмалик Комилов, Марко Станоевич.
Фикрлар