"Насаф" сафарда очко йўқотди

Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 19-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Насаф" тўқнашуви ўз якунига етди. Унда жамоалар 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. 

Шу тариқа, "аждарлар" ҳисобидаги очколар 37 тани ташкил этиб, турнир жадвалининг 3-поғонасига янада маҳкамроқ ўрнашди. "Бухоро" эса 10 очко билан сўнгги ўринда қоладиган бўлди.

  • Суперлига
  • 19-тур

Бухоро

0 : 0

18/10/2020 16:00

Насаф

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    "Бухоро"нинг ўйин якуни арафасида амалга оширган ҳужуми ўта хавфли чиқди. Сал бўлмаса, "Насаф" дарвозаси ишғол қилинарди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 87'

    Бурчак зарбаси қаршиликларга яна фойда келтирмади.

  • 85'

    Неъматов ўрнига Музаффаров майдонга тушди.

  • 81'

    Саитов ўрнига Маннонов майдонга тшди.

  • 77'

    Абдихолиқов ҳужумда фол ишлатди.

  • 72'

    Мозговой ва Норчаев майдонга тушди. Кенжабоев ва Насруллаев захирадан жой олди.

  • 66'

    Насруллаев сариқ карточка олди. 

  • 63'

    "Насаф" ҳамон тинимсиз ҳужумларини давом эттирмоқда.

  • 59'

    "Бухоро" таркибида ўзгариш. Беҳруз Саъдуллаев ўрнига Абдуғани Камолов майдонга тушди

  • 58'

    Муҳитдиновнинг жарима майдонига стандартдан узатган тўпини дарвозабон ушлаб олди.

  • 56'

    "Насаф"нинг навбатдаги бурчак зарбаси ҳам фойда келтирмади.

  • 54'

    Абдухолиқовнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 52'

    Бозоровнинг тўп узатган нуқтасида шерикларидан ҳеч ким йўқ эди.

  • 49'

    Бозоров жарима майдони яқинида йиқилди. Ҳакам ҳаммаси жойида деб ҳисоблади.

  • 46'

    "Бухоро"да ўзгариш. Каримов ўрнига Алижонов майдонга тушди. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    "Насаф" ҳужумда анча фаол ҳаракат қилмоқда. "Бухоро" қарши ҳужумларни пойлаяпти. 

  • 39'

    "Насаф"нинг яна бир бурчак зарбаси фойда келтирмади.

  • 37'

    Станоевичнинг узоқ масофадан берган зарбаси бирозгина ноаниқ кетди.

  • 35'

    Бозоровнинг рейди жуда чиройли чиқди. Аммо зарбагача иш етиб бормади.

  • 32'

    Муҳитдинов йўллаган зарба мезбонлар посбони томонидан ушлаб қолинди.

  • 30'

    Муҳитдиновнинг бурчакдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди.

  • 26'

    Абдихолиқовнинг бош билан берган зарбасини дарвозабон қайтарди. Яхши сейв.

  • 22'

    "Бухоро"нинг бурчак зарбаси ўхшамади.

  • 20'

    "Насаф" рақиб жарима майдони атрофида штурм уюштира бошлади. 

  • 18'

    Андижонликлар вакилига тиббий ёрдам кўрсатилиши зарур. 

  • 13'

    Бозоровнинг зарбаси кучсиз чиқди. Ҳужум қилиш навбати "Бухоро"да.

  • 12'

    Бухороликлар ҳам анча фаол ўйнамоқда. Тўпга эгалик қилиш бўйича устунлик ҳам уларда, менимча.

  • 8'

    "Насаф" ҳужуми хавфли кўриниш олди. Аммо қаршиликлар футболчисининг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 5'

    Эргашев бухороликларнинг жаримадан йўллаган зарбасини қайтариб қолди.

  • 4'

    "Бухоро"нинг бурчак зарбаси бесамар якунланди. Ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишди.

  • 3'

    Дастлабки дақиқаларда майдонда тенг кураш кечмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишди. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. Суперлига 19-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Насаф" учрашуви бошланиш арафасида. Ушбу беллашувни матнли тарзда Абдулвосид Валихонов эътиборингизга ҳавола этади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
SHAXBOZ BEKMURODOV
18/10/2020 18:34
Poliya zaybal. Qing‘ir qiyshiq umuman o‘ynab bo‘lmaydi. Rasvo stadion