Суперлига 5-туридан ўрин олган яна бир учрашув ўз ниҳоясига етди. Навоийда бўлиб ўтган баҳсда "Насаф" 1:2 ҳисобида "Қизилқум"дан устун келди.

Ўйиннинг 2-дақиқасида Марко Станоевич жарима зарбасидан гол уриб ҳисобни очган бўлса, 15-дақиқада Ойбек Қиличев белгиланган пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди. 81-дақиқада Станоевич ўта кучли зарбаси билан Нестеровни ожиз қолдирди ва жамоасига ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди. Шу ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади.

Ушбу ғалабадан сўнг "Насаф" ўз очколари сонини 8 тага етказиб олган ҳолда 4-ўриндаги "Бунёдкор"га етиб олди, "Қизилқум" эса 6 очко билан 7-ўринда бормоқда.

Қизилқум

  • Ойбек Қиличев 15'

Суперлига 5-тур

10/04/2021 18:30

1
:
2
Тугади

Насаф

  • Марко Станоевич 2', 82'

Стадион: "Ёшлар". Навоий

Бош ҳакам: Рустам Лутфулин

45'
90'

  • 90+4'

    Учрашув якунланди! "Насаф" сафарда 3 очкони қўлга киритди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+3'

    Умиджон Эргашев тиббий ёрдамга муҳтож. Шифокорлар унга ёрдам кўрсатишмоқда.

  • 90+'

    Учрашувга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 87'

    "Насаф" босимни туширмаяпти. Ҳужумлар катта прессинг билан амалга оширилмоқда.

  • 84'

    Пенальти бекор қилинди! ВАР ҳакамнинг қарорини ўзгартирди!

  • 83'

    Пенальти! Дарҳол "Насаф" дарвозасига пенальти белгиланди! Қоидабузарлик!

  • 81'

    ГООООООООООООООЛЛЛ!!! "Насаф" барибир ўз мақсадига эришди! Станоевичдин дубль! Нестеров ожиз қолди!

  • 78'

    Ғайбуллаев ўрнига Турдиалиев ўйинни давом эттиради.

  • 76'

    "Насаф"да ўзгариш: Муродбек Хўжамбердиев ўрнига Суҳроб Нуриллаев ўйинга қўшилди.

  • 72'

    "Қизилқум"нинг қарши ҳужуми ҳам анча хавфли чиқди, бироқ сўнгги узатмани берувчи футболчи топилмади!

  • 71'

    "Насаф" ўйинни тўлиқлигича назорат қилмоқда. Тўп назорати юқори.

  • 68'

    Уххх, "Насаф" ҳал қилиши мумкин эди!

  • 65'

    Жарима зарбасидан ошириб берилган тўпни Ғайбуллаев боши билан рақиб дарвозасига йўналтиришга ҳаракат қилди бироз ноаниқ!

  • 64'

    Мезбонлар жарима майдончаси ёнида Йўлдошовга нисбатан ўйин қоидаси бузилди ва жарима зарбаси белгиланди. 

  • 60'

    "Қизилқум" сафида ҳам ўзгариш юз берди: Жаҳонгир Эргашев ўрнига Миржалол Қосимов ўйинга қўшилди.

  • 59'

    "Насаф"да ўзгариш: Жўрабек Маннонов ўрнига Дилшодбек Саидов ўйинга қўшилди.

  • 54'

    У Маннонов экан. Катта эҳтимол билан ўйинни давом эттира олмайди.

  • 52'

    "Насаф" футболчиси ёрдамга муҳтож. Ҳозирча унинг кимлигини билиб бўлмаяпти.

  • 49'

    Насруллаевнинг зарбасини Нестеров қайтарди!

  • 48'

    Ҳозирча ўйинда тенглик, айрим вазиятларда қаршиликларга тажриба қўл келяпти.

  • 46'

    "Насаф" бурчак тўпига эга чиқди.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+5'

    Биринчи бўлим якунланди! Қизиқарли ўйин 15 дақиқадан сўнг давом этади. Танаффус.

  • 45+4'

    Ойбек Қиличев бурчакдкан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 45+2'

    Норчаев катта тезлик билан қарши ҳужумга қочди ва кучли зарба берди, тўп Нестеров қўриқлаётган дарвоза устунига тегиб майдонни тарк этди.

  • 45+'

    Учрашувнинг 1-бўлимига 5 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 44'

    Станоевич жаримадан тўпни ичкарига етказиб берди, бироқ ҳимоячи тўпни қайтарди.

  • 43'

    Жарима майдони ичида бўлган тўп учун курашда "Насаф" ҳимоячилари фаол ҳаракат қилиб, ютиб чиқди ва тўпни узоқлаштиришди.

  • 42'

    "Қизилқум" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 41'

    Мозговойга қўполлик учун сариқ карточка кўрсатилди.

  • 40'

    Кухянидзе Мозговой билан тўқнашиб кетди. Унинг боши шикастланди, майдонда тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 37'

    Қанотдан ҳаволатиб узатилган тўпни "Насаф" аъзоларидан дарвозага йўналтирадигани топилмади. Ҳимоячилар фаол.

  • 36'

    Ўйин темпи бир хилда кетмоқда, иккала жамоада ҳам ҳужумлар сони кўп.

  • 34'

    Рўзиқул Бердиев ҳакамга эътироз билдирди. Бош ҳакам унга оғзаки огоҳлантириш берди.

  • 32'

    "Насаф" футболчилари позицион ҳужум уюштирмоқда. Паслар сони кўп ва аниқ.

  • 29'

    Навоийликларнинг ҳужуми хавфли чиқди, бироқ тажриба яхши роль ўйнади. "Насаф" қарши ҳужумга ўтиб кетиши мумкин.

  • 28'

    "Қизилқум" тезкор қарши ҳужум ташкил қилди, биргина пас билан ҳужумчи олдинга ташланди, бироқ дарвозабон Эргашев ишончли ўйнади.

  • 27'

    Норчаев рақиб жарима майдончаси яқинида йиқитилди. "Насаф"да стандарт.

  • 26'

    Йўқ! Бу сафар пенальти йўқ. Ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берди.

  • 25'

    Бош ҳакам ВАРдаги шериклари билан онлайн тарзда маслаҳатлашмоқда!

  • 23'

    "Қизилқум" ҳужумчиси Кухянидзе рақиб жарима майдончаси ичида йиқилиб тушди! Баҳсли вазият! Ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат бермоқда.

  • 22'

    Майдоннинг ҳолати ёмон, бироқ бу ўйин темпига таъсир қилаётгани йўқ. Ҳарорат юқори.

  • 21'

    "Насаф" футболчиси чап қанотдан уюштирган ҳужумини фол билан якунлади.

  • 19'

    Қаршиликларнинг босими сабаб "Қизилқум" аъзолари тўпни дарвозабонга қадар қайтариб берди.

  • 17'

    "Насаф" голдан сўнг анча жонланди, ҳужумлар кескинлашмоқда.

  • 15'

    ГООООЛ! Ойбек Қиличев 11 метрлик нуқтадан зарба беришда адашмади

  • 14'

    Ғолиб Ғайбуллаев ҳимоячи Ислом Тўхтахўжаевга нисбатан қўполлик ишлатгани учун ҳакам "Насаф" дарвозаси томон пенальти белгилади

  • 10'

    Ўтказиб юборилган голдан сўнг мезбонлар бироз жонланди

  • 6'

    Бугунги баҳсни "аждарлар" етакчилари Абдувоҳид Неъматов ва Ойбек Бозоровлар ўтказиб юборади

  • 2'

    ГОООООООООООЛ! Норчаевни қуполлик эвазига тўхтатишди. Станоевич жарима зарбасидан тезкор гол уриб ҳисобни очди

  • 1'

    Учрашувга старт берилди!

  • 0'

    Ассалому алайкум, бироздан сўнг Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Қизилқум" ва "Насаф" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланади

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар