"Насаф" ва "Нефтчи" орасидаги фарқ 7 очкога етди

  • 25 Sep 23:07
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Насаф" - "Хоразм" клублари ўртасидаги тўқнашувда қаршиликлар рақибини 2:1 ҳисобида таслим этди. 
 
Дастлаб, учрашувнинг 45-дақиқасида "Хоразм" футболчиси Шаҳром Самиев ҳисобни очди. Орадан 2 дақиқа ўтиб эса Шароф Муҳитдинов орадаги фарқни йўққа чиқариб, ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимнинг 80-дақиқасида Шерзод Насруллаев "аждарлар"ни олдинга олиб чиққан ҳолда, муҳим 3 очкони тақдим этди. 

Tecno

Ушбу ғалаба орқали "Насаф" очколарини 52 тага етказиб олди ва етакчиликни мустаҳкамлади.

Comments

You must be logged in to commet!