"Насаф" ва "Пахтакор" ўртасидаги Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви қаерда ўтиши маълум бўлди

2021 йилги мавсум мамлакатнинг амалдаги чемпиони “Пахтакор” ҳамда вице-чемпиони “Насаф” ўртасидаги Суперкубок учрашуви билан старт олади. 6 март куни бўлиб ўтадиган мазкур учрашувга Самарқанд шаҳри мезбонлик қилади. ЎзПФЛ расмий сайти тарқатган хабарга кўра,  "шаҳаргача етиб бориш шароити ҳар икки клуб мухлислари учун нисбатан тенг экани" инобатга олинди. Регламентдан келиб чиқиб, мазкур беллашувда “Пахтакор” футбол клуби расмий мезбон ҳисобланади.

IMG_20210219_165227_998

Маълумот учун, Ўзбекистон Суперкубоги ҳозирга қадар 5 марта ўтказилган ва "Локомотив" жамоаси амалдаги Суперкубок соҳиби ва энг кўп ғолиб бўлган (2 марта) жамоа саналади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!