"Насаф" ва "Сўғдиёна" мухлислари билиши керак бўлган маълум
Суперлиганинг 12-турида “Насаф” Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоасини қабул қилади. Беллашув 4 июль куни Қаршидаги "Маракзий" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 20:00да бошланади.
"Аждарлар" жиззахликлар билан жорий мавсумда Ўзбекистон Кубоги учун гуруҳ босқичида куч синашганди. Беллашув жанговар дуранг ҳисобда якунланганди (2:2).
Ўзаро учрашувлар тарихидан
Ушбу жамоалар Ўзбекистон чемпионатида ҳозирга қадар 42 бор куч синашишган. Яққол устунлик қаршиликлар томонида. 32 ўйинда "Насаф", 8 беллашувда эса "Сўғдиёна" ғалаба қозонган. 2 учрашувда дуранг қайд этилган. Тўплар фарқи 90-36га тенг. Устунлик қаршиликлар тарафида.
Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг юқори ҳисоблар қуйидагича: "Насаф" – "Сўғдиёна" 4:0,"Сўғдиёна" – "Насаф" 3:1.
Жамоалар сўнги бор Суперлигада 2020 йили 20 ноябрь куни Жиззахда ўтказган. Ўйинда мезбонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган.
Эътиборингизга, жамоалар иштирокидаги сўнгги беш учрашувнинг натижаларини ҳавола қиламиз:
20.11.2020 Сўғдиёна — Насаф 3:1
17.08.2020 Насаф — Сўғдиёна 3:0
27.11.2019 Сўғдиёна — Насаф 1:1
31.03.2019 Насаф— Сўғдиёна 3:1
29.11.2018 Сўғдиёна — Насаф 0:1
Фикрлар